"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

ПPЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ – ЭЛ-ЮPТИМИЗ ФАPОВОН КЕЛАЖАГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Шу йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти сайлови мамлакатимиз тарихида ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеадир. Зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши сайловнинг барча иштирокчиларининг фаоллиги, сиёсий етуклиги ва пировард натижада сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ.

Шу муносабат билан сайловга энг юксак ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник даражада тайёргарлик кўриш, уни миллий сайлов қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган демократик принципларга тўлиқ мувофиқ ҳолда очиқ-ошкора ва адолатли тарзда ўтказиш катта аҳамият касб этади. Шу мақсадда туманимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

Аввало, айтиш керакки, туманимизда 182311 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 117772 нафари овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролардир.

Сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси қарори билан туман ҳудудида жами 58 та сайлов участкалари тузилди. Сайлов участкаларининг 47 таси умумтаълим мактаблари, 8 таси касб-ҳунар коллежлари, 3 таси ташкилотлар биноларида жойлашган.

Сайлов участкаларини ташкилий ва техник жиҳатдан сайловга тайёрлаш бўйича ҳам барча зарур ишлар ўз вақтида амалга оширилди. Жумладан, ҳар бир участка биносига борадиган йўлларга кўрсаткичлар, бино пештоқига сайлов участкаси рақами ёзилган пешлавҳалар ўрнатилди. Участка сайлов комиссиялари аъзолари учун хоналар ажратилиб, хоналар мебель, темир сейф, телефон, факс, компьютер, принтер, телевизорлар билан таъминланди. Ҳар бир участка давлат байроқлари ва герблари, сайловчилар сонига қараб икки, уч, тўрт хонали яширин овоз бериш кабиналари, бюллетень ташлаш учун стационар

ва кўчма қутилар билан таъминланди.

Шунингдек, сайлов участкаларида "Она ва бола хоналари” ҳамда "Тиббиёт хоналари” тўлиқ жиҳозланди. Бундан ташқари, участка сайлов комиссияси сайловга оид адабиётлар, миллий сайлов қонунчилиги тўпламлари билан таъминланди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар танланиб, 1-Қорақалпоғистон округ сайлов

комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилди ва округ сайлов комиссиясининг қарори билан участка сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди.

Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ҳуқуқий билим савиясини янада ошириш мақсадида бир неча марта ўқув-семинарлари ўтказилди.

Сайловнинг очиқ ва ошкора даражада амалга оширилишини таъминлаш мақсадида овул ва маҳаллалар ҳудудларига, сайлов участкаларига, корхона, ташкилот ва муассасалар биноларига ҳамда марказий кўчаларга чақирув плакатлари, баннерлар осиб қўйилди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда овоз бериш куни барча сайлов участкаларида хавфсизликни сақлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, иссиқлик, электр энергияси ва ичимлик суви билан таъминлаш, сайловчиларнинг рўйхатини олишда участка сайлов комиссияларига тегишли маълумотларни бериш юзасидан тегишли муассаса, корхона ва ташкилотларга зарур топшириқлар берилди.

Белгиланган муддатларда барча сайлов участкаларида сайловчилар рўйхатлари махсус стендга илинди, ҳамда сайловчиларга таклифномалар тарқатилди. Шунингдек, муддатидан олдин овоз бериш бўйича сайлов варақалари тарқатилиб, сайлов куни истиқомат жойида бўлиш имконига эга бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бердилар.

Бир сўз билан айтганда, туманимизда Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти сайловини ўтказиш учун тайёргарлик ишлари белгиланган муддатларда ниҳоясига етказилди ва сайлов участкалари сайловга тўлиқ шай ҳолга келтирилди.

Шу ўринда юртдошларимизни ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда бўлажак сайловларда фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб билган номзодларга овоз беришга чақирамиз.

Қадрли ватандошлар!

Унутманг,

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти сайловида Сизнинг овозингиз муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, келинг, юрт истиқболи ва халқимизнинг ёруғ келажагига ўзимизни дахлдор ҳис қилиб, 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти сайловида фаол иштирок этайлик!

Баҳодир БОЛТАБОЕВ,

туман ҳокимлиги

ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: