"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИГА ҚУЛАЙЛИКЛАP

Ҳозирги кунда мамлакатимизда қишлоқ аҳолисининг фаровон ҳаётини таъминлаш мақсадида кенг миқёсдаги ишларнинг амалга оширилаётгани барчанинг қалбини қувончга тўлдиради.

Қишлоқларимизда қурилаётган замонавий уй-жойлар, мактаблар, коллежлар ва тиббиёт масканлари турмушимизни янада обод қилиш мақсадига йўғрилган саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунасидир.

Яқинда Куюк кўпир овулининг "Қизилчоли” маҳалласида лойиҳа қиймати салкам 333 миллион сўм бўлган 50 қатновга мўлжалланган қишлоқ врачлик пункти, Бобур номли овулда лойиҳа қиймати салкам 320 миллион сўм бўлган 50 қатновга мўлжалланган қишлоқ врачлик пункти бинолари қурилиши бошланди. Ушбу ҚВПлар биноларини қуришда Соатбой Қурбониёзов раҳбарлик қилаётган "Agat invest prom” ва Баҳодир Тўрабоев етакчилик қилаётган "Қурилиш-хизмат” масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Ушбу қишлоқ врачлик пунктлари бинолари қурилиб, фойдаланишга тоширилгач, мазкур овул ва маҳаллада яшовчи аҳолининг саломатлигини яхшилаш ишлари яна бир поғонага кўтарилади.

(Фото - tma.uz)

Янгиликни бўлишинг: