"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

МАТОНАТ БИЛАН МЕҲНАТ ҚИЛИШГА ДАЪВАТ БЎЛДИ

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги нутқида "Депутат қайси партияга мансуб бўлмасин, биринчи навбатда сайловчилар олдида, эл-юрт олдида жавоб беради. Партиялар жамиятнинг маълум бир қатлами манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган куч сифатида парламентда бир-бирига рақиб ёки мухолиф бўлиши табиийдир. Лекин ягона Ватанимиз бўлмиш Ўзбекистон манфаати, ягона халқ манфаатлари ҳақида сўз борганда, уларнинг барчаси бир мушт бўлиб бирлашиши даркорлигини ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз зарур.

... Файласуфлар айтганидек, бу дунёда душмандан эмас, аввало лоқайд, бепарво ва бетараф одамлардан қўрқиш керак. Менинг сизларга тилагим, даъватим шуки, халқ вакиллари аввало курашчи бўлиши керак. Мана шу муқаддас замин учун, Ўзбекистонимиз учун, халқимиз тинчлиги, фарзандларимизнинг бахтли келажаги учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, ишлашимиз, курашишимиз зарур”, – дея таъкидладилар.

Президентимизнинг ушбу сўзлариалбатта, депутатлар зиммасига катта вазифа юклаши билан бирга, сайловчиларнинг ишончини оқлашга бел боғлаган вакилларнинг қайси партиядан бўлишига қарамасдан, ҳар бир партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни халқимизнинг фаровонлиги, ободончилиги, тинчлиги, мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлида бирлаштиришга чақиради.

Аҳоли манфаатлари ва фаровонлигига, юртимиз тараққиётига хизмат қилувчи мукаммал қонунларни ишлаб чиқиш, давлат бошқаруви органлари томонидан қонунчилик талабларининг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш, кўп сонли сайловчиларнинг ишончини қозониш, халқ вакили сифатида Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг кундалик фаолиятидаги энг муҳим вазифа бўлиши керак.

Президентимиз парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида: "Қонунлар лойиҳалари, айниқса, аҳолининг ҳаётий муҳим манфаатлари, ижтимоий ҳуқуқларига бевосита дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари муҳокамасига жамоатчиликни, фуқаролар институтлари вакилларини ҳам кенг жалб этиш лозим,” деган фикрларни билдириб ўтди.

Албатта, қонун ҳужжатлари қабул қилинмасдан олдин кенг жамоатчилик билан бирга муҳокама этилиб, фикрлар алмашилса, бундай қонун ҳар томонлама етук, халқнинг манфаатини ўз ичида тўла акс эттирган ҳолатга келади. Шунингдек, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги ўрнини мустаҳкамлайди.

Мана шундай жараёнларда меҳнат ва ҳаётий тажрибага эга ёши улуғларимиз билан бирга, келажакка ишончли қадамлар билан кириб келаётган ёшларимизнинг ҳам фикрларини инобатга олиш, улар орасида ҳар хил интерактив усуллардаги муҳокамаларни ўтказиш орқали уларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада орттириш учун имконият яратилади.

Депутатлар Президентимиз томонидан парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида билдирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда амалий ҳаракатларни бошлади. Қонунчилик ташаббуслари, парламент назоратини ташкил этиш, депутатлик сўровларини ўтказиш ва шу каби бошқа ваколатларимиздан унумли фойдаланган ҳолда сайловчиларга берган ваъдаларимизнинг устидан чиқишга интилиш зиммамиздаги масъулиятли вазифадир.

Жолдасбой АБДИЖАМИЛОВ,

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

Янгиликни бўлишинг: