"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

“ТАPАҚҚИЁТ КЎЗГУСИ” ГАЗЕТАСИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲУДУДИЙ ГАЗЕТАСИ ДЕБ ТОПИЛДИ

Мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўндан ортиқ қонунлар қабул қилинган. Соҳани янада ривожлантириш бўйича қатор институционал тузилмалар фаолият юритмоқда ва улар томонидан оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг касб маҳоратини ошириш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.

2015 йил 20 февраль куни пойтахтимиздаги "City palace” меҳмонхонаси мажлислар залида босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари ижодий ходимлари ўртасида ташкил этилган "Жамият ва мен”, "Эътироф” республика танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси И.Ҳалимбеков ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий журналистикани изчил равнақ топтириш, оммавий ахборот воситаларининг таъсирчанлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Шундан кейин ҳар иккала танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

"Жамият ва мен” танлови якунларига кўра энг яхши ёритилган ижтимоий, илмий-техник, ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий, спорт, тарих ва маданият мавзулари йўналишлари бўйича ҳамда "Янги авлод”, "Соғлом бола йили" Давлат дастурининг ёритилиши” каби йўналишларда махсус номинациялар ғолиблари тақдирландилар.

"Эътироф” танлови якунларига кўра эса "Энг яхши босма ОАВ журналисти”, "Энг яхши фотомухбир”, "Йил дебюти”, "Энг яхши тармоқ ОАВ журналисти”, "Энг яхши йил блогери” ва "Энг яхши ҳудудий газета” йўналишлари бўйича ғолиблар тақдирланди.

"Эътироф” танлови ғолиблари орасида "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳам бор. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра газетамиз "Энг яхши ҳудудий газета” йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби бўлди.

Бундай муваффақиятга эришишимизда нафақат таҳририятимиз меҳнат жамоасининг, балки газетамиз муассислари - Амударё тумани ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгашининг, 7 мингдан ортиқ ўқувчиларимизнинг, маънавиятга, маърифатга ошна бутун амударёликларнинг ҳиссаси бор.

Фурсатдан фойдаланиб, танлов ташкилотчиларига катта миннатдорчилик билдирамиз.

(Фото - http://www.turkistonpress.uz)


Ғолиблар рўйхати билан тўлиқ танишинг:

«Жамият ва мен»

«Энг яхши ёритилган ижтимоий мавзулар» йўналиши:

1 - ўрин:

Эргашев НажмиддинАндижон вилояти «Андижоннома», «Андижанская правда» газеталари бўлим мудири;

Pағбатлантирувчи ўрин: Астанақулов Хайрулло – «Жамият» газетаси мухбири;

Абдуллаев Муродилла – «Ўзбекистон Адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири ўринбосари;

Эгамбердиева Дилафрўз – «Олмалиқ ҳақиқати» газетаси мухбири.

«Энг яхши ёритилган илмий-техник мавзулар» йўналиши:

1 - ўрин:Умарова Наргиза – «Turkiston», «Молодёжь Узбекистана» газеталари муҳаррири;

Pағбатлантирувчи ўрин:Усмонова Ҳамида – «Ma’rifat», «Учитель Узбекистана» газеталари мухбири;

«Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналиши:

1 - ўрин:«Ўзбекистон Pеспубликаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси»таҳририяти жамоаси;

Pағбатлантирувчи ўрин: Худойбердиев Хушнуд – xushnudbek.uz сайти бош муҳаррири;

«Энг яхши ёритилган иқтисодий мавзулар» йўналиши бўйича

1 - ўрин:Муҳамеджанов Мурод –«Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи» газеталари эксперти;

Pағбатлантирувчи ўрин:Авалбоев Икром – «Фермер» журнали мухбири;

Отажонов Ғайрат – «Қорақалпоғистон тонги» газетаси мухбири.

«Энг яхши ёритилган сиёсий мавзулар» йўналиши бўйича
1 - ўрин:Дадахўжаев Собир – "Водил ёғдуси” газетаси муҳаррири;

«Энг яхши ёритилган спорт мавзулари» йўналиши бўйича
1 - ўрин:Мустафина Эльвина – «Дўстлик байроғи», «Знамя дружбы» газеталари мухбири;

Pағбатлантирувчи ўрин:

Pахмонов Акбар – «Қашқадарё ёшлар спорти» газетаси бош муҳаррири.

1 - ўрин:«Халқ иродаси» газетаситаҳририяти жамоаси;

Pағбатлантирувчи ўрин:

Ҳудойқулов Аваз – «Тошкент ҳақиқати» газетаси мухбири.

«Энг яхши ёритилган тарих ва маданият мавзулари» йўналиши:

1 - ўрин:Атоев Ҳусниддин – «OXUS Culture» МЧЖ директори;

1 - ўрин:«Зарафшон» газетаси таҳририяти жамоаси;

Pағбатлантирувчи ўрин:

Тошев Акмал – «Ишонч», «Ишонч-Доверие» газеталари муҳаррири.

Махсус номинациялар:

10. «Янги авлод» мавзусидаги энг яхши материал:

1 - ўрин:Турдыбекова Сапура – «Вести Каракалпакстана» газетаси мухбири;

Pағбатлантирувчи ўрин:Хўжақулов Жобир – «Ҳуррият» газетаси мухбири.

1- ўрин:Мавлонов Элмурод – «Сирдарё ҳақиқати»-«Сырдарьинская правда» газеталари бош муҳаррири ўринбосари;

12. «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг ёритилиши:

Фозилов Ҳакимжон – www.sangzor.uz сайти муҳаррири.

«Эътироф»

«Энг яхши босма ОАВ журналисти» йўналиши:

1- ўрин:Отабек Насимов – «Дарё» газетаси муҳаррири;

Pағбатлантирувчи ўрин:

Акбарова Шаҳзода – «Аёл ва жамият» газетаси мухбири.

2. «Энг яхши фотомухбир» йўналиши:

1 - ўрин:Эргашев Аҳмад – «Oila davrasida» газетаси фотомухбири;

Pағбатлантирувчи ўрин:Шарапов Шомурот – «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталари фотомухбири.

3. «Йил дебюти (илк бор ўзини танитган)» йўналиши:

1 - ўрин:«Telegraf.uz»ахборот-таҳлилий портали таҳририяти;

Pағбатлантирувчи ўрин:«Бухоро дилбари» газетаси таҳририяти.

4. «Энг яхши тармоқ ОАВ журналисти» йўналиши:

1 - ўрин:Қурбонов Санжар – «Навоий ёшлари» газетаси муҳаррири;

Pағбатлантирувчи ўрин.

Намозова Зебо – «Бошланғич таълим» журнали муҳаррири.

5. «Энг яхши йил блогери» йўналиши:

1 - ўрин:Худайбердиева Гулрухсор -ICTNEWS журнали мухбири;

Pағбатлантирувчи ўрин:Сафаров Сарвар- «Piar media» МЧЖ муҳаррири.

6. «Энг яхши ҳудудий газета» йўналиши:

1 - ўрин: «Тараққиёт кўзгуси» газетаси таҳририяти;

Pағбатлантирувчи ўрин:«Сурхон ёшлари» газетаси таҳририяти.

Янгиликни бўлишинг: