"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Байналмилал жангчилари учун тадбир

14 февраль куни туманимизда Фахрий аскарлар уюшмасининг ижтимоий ҳимоя маркази томонидан тадбир ўтказилди. Тадбирга 1979-1989 йиллар оралиғида Афғонистондаги ҳарбий жангларда иштирок қилган собиқ қуролдошлар ташриф буюрдилар. Иштирокчилар Манғит шаҳридаги хиёбонга гулчамбар қўйиб, нотўғри сиёсат оқибатида ўтказилган афғон урушида шаҳид бўлган қуролдош дўстлари хонадонларига ташриф буюрдилар. Сўнгра собиқ жангчилар учун дастурхон ёзилиб, концерт дастури намойиш қилинди.


15 февраль куни "Янгиобод” МФЙ томонидан туманимизда истиқомат қилаётган собиқ байналмилалчи жангчилар учун тадбир уюштирилди. Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда ҳумк сураётган тинчлик ва осойишталикнинг нақадар қадрли ва қимматли эканлигини таъкидлаб, барчани мана шундай дориломон кунларга шукрона қилиб яшашга чорлади. Маҳалла хомийлигида дастурхон ёзилди ва "Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши томонидан собиқ байналмилал жангчиларга совғалар топширилди.

Янгиликни бўлишинг: