"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

ТИЛСИЗ ЁВ

Ёнғин – тилсиз ёв. Бундай офат натижасида қанча-қанча одамлар бошпанасиз қолади, саломатлигини йўқотади, айрим ҳолларда эса ҳаётдан бевақт кўз юмади.

Туман ички ишлар бўлимининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари муассаса, корхона ва ташкилотларда, овул ва маҳаллаларда ҳамда ўқув муассасаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида туманимиз бўйича 10 та ёнғин ходисаси кузатилган бўлиб, шуларнинг барчаси аҳоли турар жойларида содир бўлган. Ёнғинлар аҳолига 8 миллион 705 минг сўмлик моддий зарар етказган.

2013 йилнинг ўтган даврида бўлинма ходимлари томонидан 84 та объектнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганиб чиқилиб, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилмаган 51 нафар фуқаролар ва мансабдор шахсларга 2 миллин 400 минг сўмга яқин миқдорда жарималар солинган.

Янгиликни бўлишинг: