"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Қисқа сатрларда

Идоралараро туман комиссиясининг йиғилиши

24 январь куни туман ҳокимлигида одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ноқонуний меҳнат миграциясининг ва фуқароларнинг одам савдоси қурбонига айланишининг олдини олиш, хориждан қайтганлар билан профилактик ишлар олиб бориш ҳамда ҳудудларда янги иш ўринларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

"Меҳрибонлик уйи”га ташриф

24 январь куни Манғит шаҳридаги 3-мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти ташаббуси билан 10 нафар тарбияланувчилар Хўжайли шаҳрида фаолият юритаётган "Меҳрибонлик уйи” га меҳмонга боришди.

Кичкинтойлар "Меҳрибонлик уйи”нинг 110 нафар тарбияланувчиларини совға-саломлари ва ажойиб концерт дастури билан мамнун қилишди. Дўстлик, биродарлик, меҳр-оқибат, она юртга муҳаббат туйғулари тараннум этилган қўшиқлар, дилрабо рақслар "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига улкан қувонч ҳадя этди, ораларида дўстлик ришталарини боғлади.

Адабий кеча ўтказилди

28 январь куни 1-сонли мактабда тумандаги бир гуруҳ ижодкорлар ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган учрашув кечаси бўлиб ўтди. Кечада етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга улкан ҳисса қўшган шоиранинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида сўз борди. Ўқувчилар шоиранинг шеърларини ифодали ўқиб, куй-қўшиқлар ижро қилдилар.

Тажриба алмашилди

Яқинда 1-сонли БЎСМда мактаб мураббийлари учун спортнинг 8 та тури – волейбол, баскетбол, футбол, теннис, стол тенниси, бокс, енгил атлетика ва бадиий гимнастика машғулотларининг самарадорлигига эришиш йўл-йўриқларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда спорт мусобақалари ҳужжатларини юритиш тартиблари, спорт ўйинлари, мусобақалар ўтказишдаги янгиликлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида кенг тушунча берилди.

Шунингдек, болаларни спортга янада кенгроқ жалб қилиш, машғулотлар самарадорлигига эришиш борасида яхши натижаларга эришаётган мураббийлар ёш ҳамкасблари билан ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Янгиликни бўлишинг: