"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

САНСАЛОPЛИККА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

2014 йилнинг 31 декабрида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Pеспубликасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ – 4609 сонли фармонига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш  тартибини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида  Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа органлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан давлат бошқа органларида ва ўзга ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар нусхаларининг талаб қилиниши тақиқланганлиги кўрсатилган.

Шунингдек, мазкур қарорда 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб:

 тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан мурожаатлари мавжуд бўлганда ушбу давлат хизматларини кўрсатишда давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлар давлат бошқа органларида ва ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олишлари;

тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни (архив маълумотлари бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлардан тегишли идоралараро сўров олинган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этишлари шартлиги;

давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг ушбу ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро сўров бўйича тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги тадбиркорлик субъектига давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланмаслиги;

давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек уларнинг тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи ёки  бошқа ташкилот томонидан олинмаганлиги учун айбдор бўлган тегишли мансабдор шахсларнинг жавоб беришлари белгилаб қўйилди.

Яратилган бундай имкониятлар албатта тадбиркорларнинг ишини янада осонлаштириб, соҳа ривожига катта таъсир кўрсатади.


Ўринбой ЎPАЗМЕТОВ, туман ДСИ бошлиғи ўринбосари.
Янгиликни бўлишинг: