"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

ЁШЛАP - СОҒЛОМ ТУPМУШ ТАPЗИ ТАPАФДОPИ


Шарофиддин БОЛТАБОЕВ,

дзю-до кураши бўйича Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси:

- Мен ўзимча мустақил равишда спорт билан шуғуллана бошлаганимда беш ёшда эдим. Эсимда: Ўзбекистон телерадиоканалининг спорт телеканали орқали бериладиган кўрсатувларнинг барчасини қолдирмасдан томоша қилардим. Айниқса, дзю-до кураши мусобақалари жон-у дилим эди. Туман ички ишлар бўлимида хизмат қилувчи дадам Пўлат Pаҳимов менинг қизиқишларимни қўллаб-қувватлаган биринчи маънавий устозим бўлди. 2-сонли БЎСМ да илк машғулотларни спортдаги устозим Алишер ака Pаҳимов раҳбарлигида бошладим. Алишер ака менга дзю-до курашининг сир-асрорларини эринмай ўргатдилар. Кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлишим учун мен билан баб-баравар меҳнат қилдилар.

Президентимиз И.А.Каримов раҳбарлигида мамлакатимизда болалар спортигажиддий эътибор қаратилаётганида жуда катта маъно бор. Чунки, спорт - инсонни нафақат жисмонан, балки ҳам маънан, ҳам ақлан чиниқтиради. Буни мен ўз тажрибамдан биламан. Бўй-бастим, суяк мускулларимнинг ривожланиши спорт билан шуғулланмайдиган тенгдошларимникидан тамоман фарқ қилишини ўзим ҳис этаман. Ҳатто спорт инсонга ўз орзу-мақсадлари сари дадил интилишни, ўзига нисбатан талабчан, қатъиятли бўлишни ўргатади. Агар эътибор берган бўлсангиз, спортчиларда ажойиб бир хислат бор. Бу–олдинга, фақат олдинга интилиш, ватанпарварлик туйғуси.

Мен кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этиб, ўзимнинг спорт билан ҳамнафас ҳаётимдан фахрланганман. Бу–миллий ғурур туйғуси. Ғолиб спортчининг шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилиб, давлат мадҳияси янграган лаҳзаларда шундай улуғ юрт–Ўзбекистон фарзанди эканимдан қувониб кетаман.

Спорт–менинг ҳаётим мазмуни, кафолатли мустаҳкам соғлигим гарови, менга эл ичра ҳурмат, обрў, эътибор келтирган шарафли машғулот. Мен барча тенгдошларимнинг спорт билан ошно бўлишларини жуда-жуда истайман.


Ҳамида PАЖАБОВА, 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг стол тенниси бўйича мураббийи:

- Туманимиздаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг стол тенниси тури бўйича шуғулланувчи болалар кўпчиликни ташкил этади. Кўпчилик: "стол тенниси жуда оддий спорт тури-ку”, деб ўйлашади.

Мен шундай фикрловчиларга: "аввало бу спорт билан бир шуғулланиб кўринг, хулоса қилишга шошилманг,”–дегим келади. Чунки, стол тенниси энг аввало гўзаллик, аниқ ва сезгир, эпчил ҳаракатлар спорти. Бу спорт тури инсоннинг иродасини чархлайди, сезиш қобилиятини яхшилайди, теран фикрлашга ўргатади.

Муҳтарам Президентимиз спортнинг ушбу турига мустақилликнинг илк йиллариданоқ алоҳида эътибор қаратганлари ҳам бежиз эмас. Чунки дунёга машҳур теннисчиларнинг барчаси катта теннис сари илк қадамни стол тенниси мусобоқаларидан бошлашган.

Инсонда сезгирлик, хушёрлик, эпчиллик сифатлари бир-бирига уйғун тарзда шаклланишда стол теннисининг аҳамияти жуда катта. Бундан ташқари, қон айланиш тизимида нуқсони бор кишилар, кўриш қобилияти пасайган инсонлар теннис спорти билан шуғуллансалар, албатта, касалликлардан фориғ бўладилар. Аниқ мақсад сари интилиш ҳиссини уйғотишда теннис спортига тенг келадигани йўқ. Ҳатто замонавий тиббиёт мутахассислари ҳам иродаси суст беморларга теннис ёки шахмат ўйнашни тавсия қилишади.

Менинг шогирдларим жуда кўп. Улардан Фахриддин Pажабов, Моҳира Имомқулова, Шавкат Матёқубовларни бугунги кунда туманимиздан ташқарида ҳам яхши билишади. Улар бир неча марта Қорақалпоғистон Pеспубликаси миқёсида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларнинг совриндорлари бўлишган. Ана шу болаларнинг спорт мактабимизга илк қадам қўйган кундаги ҳолати кўз олдимдан кетмайди: тортинчоқ, уятчан болалар эдилар. Бугун улар билан бир суҳбат қуриб кўринг, асло зерикмайсиз. Уларнинг фикрлари теран, иродаси кучли, ўзларининг олдига қўйган аниқ мақсадлари бор. Энг муҳими, ҳар жиҳатдан соғлом, қадди-қоматлари кўркам.

Демак, спорт – болани ҳам чиниқтиради, ақлан ва жисмонан шакллантиради. Боланинг бундай ривожланиши–мустаҳкам соғликдан далолат. Бундай бола мактабда фанларни яхши ўзлаштиради, эзгу орзулар оғушида яшайди. Бола дилида орзу уйғонса, ўзига нисбатан ишонч ҳисситуғилади. Ўзига ишонч туйғуси билан у ўз келажагини яратишга қодир инсон сифатида шаклланади.

Стол тенниси, умуман олганда спортнинг барча турлари инсоннинг ҳар томонлама камолотга етишувида муҳим омил – соғлом турмуш тарзининг энг мақбул мезонидир.

***

Соғлом турмуш тарзи – бу фаол меҳнат, кучли жисмоний ва руҳий ҳолат, ўта хавфли ва зарарли таъсир кўрсатувчи омилларни енга оладиган, етукликка интилувчан шахснинг шаклланиш жараёни бўлиб, унинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- тўғри ва рационал овқатланиш;

- ҳаракатли турмуш ва бадантарбия;

- кун ва иш тартибини биологик қонуниятлар асосида ташкил қилиш;

- жинсий тарбия, соғлом оила;

- руҳий осойишталикни таъминлаш;

- зарарли одатлардан воз кечиш;

- шахсий ва жамоат гигиенасига риоя қилиш;

- бахтсиз ҳодиса ва жароҳатлардан эҳтиёткорлик;

- соғлом турмуш тарзи ҳақида билим ва малакага эга бўлиш.

Азиз ёшлар! Келинг, Сиз ҳам соғлом турмуш тарзини танланг!

Янгиликни бўлишинг: