"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

ОPЗУИМ - ВАТАНГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ

Эсимда, болалик пайтларимизда жўраларим билан "Аскар-аскар” ўйнардик. Мен шундай вақтларда ҳақиқий аскарга айланиб қолишни, эгнимга ҳарбий либос кийиб, Ватанимга хизмат қилишни жудажуда истардим. Овулимизда ҳарбий хизматдан қайтган аскарларнинг бош кийимини сўраб борган вақтларим ҳам бўлган.

Бу орзуларим мени улғайганимда ҳам тарк этмади. Шунинг учун Чирчиқ олий ҳарбий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига ўқишга кирдим. Ўқишим жараёнида қандай масъулиятли ва шарафли соҳани танлаганимни янада чуқурроқ англадим. Англаганим сайин ўқув ва амалий машғулотларни чуқурўзлаштиришга, малакали ҳарбий мутахассис бўлиб етишишга интилишим ортди.

Олий ҳарбий билим юртларининг курсантлари учун жорий этилган тартиб-интизом ва қоидалар бизни янада чиниқтиради, она юртимизнинг дахлсизлигини таъминлаш йўлида астойдил хизмат қилишга ундайди.

Дарс ва амалий машғулотлар, жисмоний чиниқиш машқлари билан банд бўлсам-да, оилам, ота-онам, туғишганларим, қариндошларим ва одамларининг кўнгли тоза, меҳнаткаш Куюк кўпир овулимни жуда-жуда соғинаман, хаёлан болалигим ўтган кўчаларни кезаман. У ердаги ободлик, юксалишлардан кўнглим тоғдай кўтарилади.

- Отажон, онажон, жондан азиз овулдошларим! Сизларнинг корингизга яраш учун ҳаётимни ҳарбийлик билан боғладим, – дейман.

Ҳа, Ватанимга хизмат қилиш - менинг энг улкан орзуим.

Низомжон ЎPОЗБОЕВ,

Чирчиқ олий ҳарбий танк

қўмондонлик-муҳандислик

билим юрти курсанти.
Янгиликни бўлишинг: