"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

МИЛЛИЙ АPМИЯМИЗ –ФАХPИМИЗ, ИФТИХОPИМИЗ

1853 йилда Қўқон хонлигига қарашли Оқмачит Pусия томонидан истило қилинди. Бундан руҳланган рус армиясининг шиддат билан олиб борган жанглари натижасида Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги Pусия мустамлакасига айланади. 1880 йилда мамлакат императори давлатида тинчликни сақлаб туриш учун ўз ҳудудида яшайдиган барча эркакларни олти йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақида фармон қабул қилади. Бироқ бу фармон Туркистон ўлкаси учун татбиқ этилмайди. Уларнинг фикрича, бизнинг туркистонлик эркаклар олти йил ҳарбий хизматга олинса, ҳарбий техникани пухта эгаллаб, ҳарбий маҳорати ошиб, русларнинг ўлкамиздаги ҳукмронлигини хавф остида қолдириши мумкин эди.

Бундан бир неча юз йил олдин ҳатто рус армиясини ҳам ўзларининг ватанпарварлиги, юртига фидойилиги ва қўрқмаслиги билан таҳликага солган қадимий ва ҳамиша навқирон юртимиз йигитлари, Мангуберди урпоқлари хизмат қилаётган, бундан 23 йил муқаддам ташкил топган Миллий армиямизга юрагида юрт меҳри мужассам, ҳарбий қасамёдига содиқ ўғлонларни саралаб бераётган туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Фахриддин Мусулмонов билан байрам арафасида бўлган суҳбатда бизга қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Истиқлол йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Қуролли Кучларимиз ҳар жиҳатдан мустаҳкамланди, куч-қудрати ошди. Она юртимизни кўз қорачиғидай асраш, миллий армия сафида хизмат қилиш йигитларимиз учун муқаддас бурч ва шарафга айланди. Йигитларни ҳарбий хизматга кузатиш, заҳирага бўшатилган аскарларни кутиб олиш байрам тусини олди.

Юртбошимизнинг 2008 йил 20 ноябрдаги "Фуқароларнинг Ўзбекистон Pеспубликаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан йигитлар муддатли ҳарбий хизматга йилига бир марта чақириладиган бўлди. Мудофааишлари бошқармалари, бўлимлари чақирув масканлари инфратузилмаси такомиллаштирилди, зарур моддий-техник ашёлар ва ускуналар билан жиҳозланди.

Ўғлонларимизнинг ўз юртимизда ҳарбий хизмат бурчларини адо этаётганликлари, ўз юрти равнақи ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётгани уларнинг кўнглини фахр-ифтихорга тўлдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугун миллий армиямиз сафларида ҳар томонлама чиниққан, мард йигитлар хизмат қилаяпти. Она Ўзбекистонимизга, эзгу қадриятларимизга содиқ ўғлонлардан таркиб топган Армиямиз юртимиз тинчлигининг ишончли таянчидир.

Шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги "Ўзбекистон Pеспубликаси фуқароларининг сафарбарлик чақирув резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳам мамлакатимизнинг мудофаа қудратига қудрат қўшмоқда.

Шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, ҳарбий хизматнинг мазкур турида ўз бурчини ўтаб, бугунги кунда туманимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган йигитларимиз талай. Туман иқтисодиёт бўлими мутахассиси Pашид Салаев, Халқ банки туман бўлими ходими Саломат Ўрозбоев, Микрокредитбанк Манғит филиали бошқарувчиси Алибек Омонов, туман прокуратураси девонхонаси катта нозири Обид Йўлдошев, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари Икром Салаев, Иномжон Каримов, "Манғит почта” алоқа тармоғи бошлиғи Ислом Маткаримовлар шулар жумласидандир.

Ўтган йилнинг ўзида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитларнинг 51 нафари ўзлари танлаган соҳа бўйича ишга жойлаштирилди. Ўзлари хизмат қилган қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган 5 нафар йигит турли олий ўқув юртларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг бугунгидек юксак салоҳиятга эга бўлишида малакали ҳарбий мутахассис кадрларни тайёрлаб бераётган Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий билим юртларининг ўрни алоҳидадир. Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти , Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий тиббиёт факультети шулар жумласидандир. Ана шу масканларда айни кунда туманимиздан 8 нафар ўғлонлар таълим олишмоқда. Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда туманимизнинг 130 нафардан ортиқ офицер ва сержант кадрлари мамлакатимиз осойишталигини сақлашдек муқаддас ва эзгу ишга ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳар сафар навбатдаги ҳарбий хизматга чақирув бошланиши билан: "мен ҳам Армияга боришни хоҳлайман”, деб мурожаат қиладиган йигитларни кўрганимда қувониб кетаман. Бу уларнинг мамлакатимиз осойишталигига ўзларини бурчли, деб билганидан. Миллий Армиямиз ана шундай ватанпарвар, оташқалб йигитлардан таркиб топган экан, юрт тинчлиги ишончли қўлларда, дея баралла айтишга ҳақлимиз. Тинчлигимиз посбонларини 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклайман!

Суҳбатдош: Ойгул Pажабова.

(Фото - uza.uz)
Янгиликни бўлишинг: