"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ИНСОН ИНСОНДАЙ ЯШАСА...

 

Яратган энг мукаммал, энг ақлли мавжудоти бўлмиш инсонга ўз турмушини гўзал ва фаровон қилиши учун ақл-заковат ҳам ато этган. Инсон зоти борки, ҳаммаси ҳам бахтиёр, фаровон яшагиси келади. Чор-атрофи кўкаламзор, ободон, файзли бўлишини истайди. Саранжом-саришта, озода ҳовли, кўчалар нафақат шу ерда яшовчи, балки, барча кўрган кишининг кўнглини кўтаради.

 

Ҳа, шу боисдан-да айни кунларда туманимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига диққат-эътибор қаратилмоқда. "Тақир қалъа”, "Озодлик”, "Бирлашган” аҳоли пунктларини ўз ичига олган "Тошёп” овулида ҳам кўкламнинг ҳар дақиқаси овул ҳудудини ободонлаштириш кўкаламзорлаштиришдек хайрли амаллар билан ўтмоқда. Бу ишларга овул ҳудудидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, ўқувчилари, шунингдек, бошқада корхона, ташкилотлар меҳнат жамоалари ҳам жалб этилди. Улар бўш вақтларини ўз ҳудудларини ободонлаштиришга, саранжом-саришта қилишга, мевали, манзарали дарахтлар ўтқазишга сарфламоқдалар.

 

Шу кунгача овул ҳудудидаги 56 гектар майдондаги ерлар ободонлаштирилди, 16,5 тонна чиқинди чиқариб ташланди, 1610 метр узунликдаги ариқлар тозаланди, 1 та қабристон ободонлаштирилди.

 

Мевали, манзарали дарахтлар, гуллар юртимиз файзига файз қўшадиган, бизнинг соф ҳаводан нафас олиб яшашимизни таъминлайдиган омиллардир. Шунинг учун ҳам кўчалар, йўллар бўйларидаги 4195 туп дарахтлар янада кўркам бўлиши учун бутаб, шакл берилди. 8015 туп мевали, 2693 туп манзарали дарахтлар ниҳоллари экилди. Шунингдек, 1350 тупдан зиёд турли хил гул кўчатлари ўтқазилди.

 

Айни кунларда ўз томорқаларидан унумли фойдаланиш, ҳар ким ўз оиласи эҳтиёжини қоплайдиган даражада ҳосил етиштиришнинг аҳамияти ҳақида аҳоли орасида кенг тушунтиришлар олиб бораяпмиз. Ахир дастурхонларимиз тўкинлиги, фаровонлигимиз асоси – шу томорқамизда.

 

Ширин ВАФОЕВА,

 

"Тошёп” овул фуқаролар йиғинининг диний маърифат,

маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.

(Фото - u-forum.uz)

 

Янгиликни бўлишинг: