"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига 2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида АХБОPОТ

2014 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайловлар жамиятимиз ҳаётидаги катта сиёсий воқеаларнинг бири бўлди. Сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар сайлов тўғрисидаги қонунларга қатъий амал қилган ҳолда, демократик асосда ошкоравий тарзда уюшқоқлик билан амалга оширилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилингандан кейин Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 2014 йил 26 сентябрдаги сессияси қарори билан Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси тузилди.

Туман сайлов комиссияси томонидан 2014 йил 21 декабрда ўтказиладиган Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

"Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қонунининг 7-моддасига асосан туман Кенгашига сайлов бўйича туманда 30 та сайлов округи тузилди.

Сиёсий партияларнинг аризаларига ва тақдим этган ҳужжатларига ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликасининг "Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан туманда фаолият кўрсатаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Адолат” социал демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман ташкилотларига туман сайлов комиссияси томонидан сайловда қатнашишга ижозат берилди.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 58 та сайлов участкалари тузилди, 57 та участка сайлов комиссияларининг таркиблари 11 нафардан ва 1 участка сайлов комиссиясининг таркиби 5 нафар аъзодан иборат ҳамда 30 та туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари 9 нафар аъзодан иборат таркибда тасдиқланди. Участка сайлов комиссиялари фаолияти Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида ташкил этилди ҳамда сайлов участкалари қонунга ва Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган кўрсатма ва тавсияларга асосан тўлиқ жиҳозланди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора амалга оширилди. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан депутатликка номзод қилиб жами 107 нафар номзод кўрсатилди. Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан 30 нафар, "Адолат” социал демократик партиясидан 16 нафар, "Миллий тикланиш” демократик партиясидан 29 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 30 нафар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 2 нафар депутатликка номзодлар кўрсатилди.

Туман сайлов комиссияси томонидан 107 нафар депутатликка номзодлар рўйхатга олинди. Депутатлар рўйхатга олингандан кейин ЎзХДП томонидан кўрсатилган 1 нафар, "Миллий тикланиш” ДП дан 1 нафар, ЎзЛиДеПдан 1 нафар, жами 3 нафар номзодлар депутатликка номзодликдан воз кечиш ҳақида ариза билан мурожаат қилдилар. Уларнинг аризалари қаноатлантирилди.

Сайловга доир барча материаллар "Тараққиёт кўзгуси” газетасида Қонунда кўрсатилган муддатларда эълон қилинди.

Туман бўйича 117673 нафар киши сайловчилар рўйхатига киритилиб, 2014 йил 21 декабрь кунги сайловда уларнинг 111303 нафари, яъни 94,6 фоизи иштирок этдилар. Овоз бериш натижаларига кўра, 30 та сайлов округидан депутатликка кўрсатилган 104 нафар номзоддан сайлов куни сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олган 29 нафари депутат қилиб сайландилар ва рўйхатга олиндилар.

Халқ депутатлари туман Кенгашига 2-Чордара сайлов округида овозга қўйилган 4 нафар номзодларнинг ҳеч бирисайловчиларнинг 50 фоизидан ортиқ овозини олаолмаганлиги учун "Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қонунининг 45-моддасига асосан энг кўп овоз олган икки номзод бўйича ушбу сайлов округида 2015 йил 4 январь куни такрорий овоз бериш ўтказилиши белгиланди.

Анвар Камолов, туман сайлов комиссияси раиси.

Янгиликни бўлишинг: