"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Президент арчаси томошалари

Мамлакатимизда "Соғлом бола йили” дея ном олган, умримиз давомчилари, ҳаётимиз зийнати бўлган болаларни соғлом, баркамол қилиб ўстириш борасида кенг кўламли хайрли ишлар амалга оширилган 2014 йил ҳам поёнига етиб, 2015 йилни қарши олдик.
Янги йил байрами айниқса болажонлар учун қувончли. 29 декабрь куни туман хокимлиги биноси олдида бўлиб ўтган  "Президент арчаси” томошалари ҳам болажонларимизнинг хотирасида ўчмас таассуротлар қолдирди.
Байрам тадбирини туман ҳокими P.Йўлдошев табрик сўзи билан очди. Тадбирда юртимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда таълим олиши ва вояга етиши учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани таъкидланди. Ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган "Президент арчаси” байрам тадбирлари ҳам бу борадаги ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.
Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси номидан ташриф буюрган вакиллар Б.Мирзаев ва Б.Преновлар болажонларни янги йил байрами билан табриклади.
Ота-она қаровисиз қолган болаларга, кам таъминланган оилалар фарзандларига Президент совғалари топширилди.
Байрам дастури бахтиёр болаликни, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқларга уланиб кетди. Эртаклардан саҳна кўринишлар, Қорбобо ва Қорқиз ташрифи, улар иштирокида туманимиз умумтаълим мактаблари иқтидорли ўқувчилар ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари намойиш этган концерт дастури болажонларга чексиз қувонч бахш этди.



Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


Янгиликни бўлишинг: