"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ЮPТ ИСТИҚБОЛИГА ДАХЛДОPЛИК – ЧИНАКАМ ВАТАНПАPВАPЛИКДИP

Бугун мамлакатимиз иқтисодиёти мустаҳкам ва барқарор ривожланиш босқичига кўтарилиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги, ҳаёт даражаси кун сайин яхшиланмоқда. Халқимизнинг дунёқараши ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги ҳам шунга муносиб равишда юксалиб, одамларимиз юрт тақдирига дахлдорлик, мамлакат тараққиёти ва жамият равнақига ҳисса қўшишдек масъулият ҳисси билан яшамоқда. Юртдошларимиз мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда иштирок этиб, ўз конституциявий ҳуқуқи ва фуқаролик бурчларини адо этиб, муносиб номзодларга овоз беришга тараддуд кўрмоқдалар.

Сайловлар – кучли фуқаролик жамиятига эга бўлган ҳуқуқий-демократик давлатнинг ажралмас белгиси, халқ иродасини намоён қилишнинг асосий шакли, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокидир.

Сайловларни юқори демократик, адолатли принципларга мос равишда ўтказиш аввало мамлакатда зарур қонунчилик базасининг мавжуд бўлиши, қолаверса, сайловчилар томонидан ушбу қонунларни яхши билган ҳолда ва уларнинг талабларига тўла риоя этган ҳолда ушбу сиёсий жараёнда иштирок этишларига боғлиқ.

Аввало шуни айтиш керакки, жорий йилги сайловлар аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади. Чунки Президентимиз томонидан тақдим этилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси доирасида сайловга оид бир қатор қонун ҳужжатларига муҳим ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, "Сайлов эркинлигиянада таъминланишива сайлов қонунчилигиянада ривожлантирилишимуносабати билан "Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Pеспубликасининг Қонунига биноан сайлов қонунчилигига сайловолди ташвиқоти тушунчаси киритилди ҳамда сайловолди ташвиқотини олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари белгиланди. Бу – депутатликка номзодлар, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг шарт-шароитлар яратиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Ушбу Қонун билан кузатувчиларга Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича Конференциясида иштирок этиш ҳуқуқи берилгани эса Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловнинг очиқлиги ҳамда шаффофлиги принципларини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, юқоридаги Қонун билан вақтинчалик қамоқда сақланаётган фуқаролар учун ҳам овоз бериш имконияти яратилди ҳамда турли сабабларга кўра сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчининг муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқи таъминланди.

Яна бир ўзгартишга кўра, жорий йилги сайловлардан бошлаб овоз бериш кунига қадар уч кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайловнатижалари тахминларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этишга (эълон қилишга), шу жумладан уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига) жойлаштиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди. Ушбу норманинг қонунчиликка киритилиши сайловчилар ҳуқуқларининг янада таъсирчан ҳимоя қилиниши, муайян номзодга ғаразли муносабатда бўлиш, бу борада сайлов қонунчилиги бузилишининг олдини олиш имконини беради.

Қолаверса, 2014 йил 17 апрелдан кучга кирган "Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликасининг Қонунига мувофиқ Конституциямизнинг 117-моддаси Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги бандлар билан тўлдирилди. Унга кўра, Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Pеспубликаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссияситузилади. Ўзбекистон Pеспубликаси Марказийсайлов комиссиясиўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясига, Ўзбекистон Pеспубликасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларга амал қилади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссиясига конституциявий орган мақоми берилиши сайловларнинг янада демократлашувини, очиқлиги ва ошкоралигини ҳар томонлама таъминлашнинг муҳим кафолатларидан биридир.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз Конс­титуциясига ва сайлов тўғрисидаги қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар миллий сайлов тизимининг демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар билан ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг равишда янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Айнан шу жиҳатдан бўлажак парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар аввалгилардан тубдан фарқ қилади. Демак, жорий йилги сайловлар жамиятни янада эркинлаштириш ва демократлаштириш жараёнидаги батамом янги шароитларда ўтказилиши учун барча асослар етарли.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли юртдошларимизга мурожаат қиламизки, бўлажак сайловлар – бу шунчаки сиёсий жараён эмас, юртимизда муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштириш воситаси, кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари навбатдаги муҳим қадамдир.

Ватанпарварлик туйғуси шахснинг юрт истиқболига қай даражада дахлдорлиги билан ўлчанади. Шундай экан, келинг, азиз юртдошлар, 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларда фаол иштирок этиб, ўз конституцион ҳуқуқимизни рўёбга чиқариш орқали навбатдаги беш йилликда жамият тараққиёти суръатини янада жадаллаштириб, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган, юртдошларимизнинг эзгу орзу-интилишларини ўзида мужассам этадиган янги-янги ғояларни ҳаётга татбиқ эта оладиган, амалий ишлари билан халқимизнинг ишончини қозона оладиган муносиб номзодларга овоз берайлик!

Pажаббой ЙЎЛДОШЕВ,

туман ҳокими.


Фото: http://navoiy.uz
Янгиликни бўлишинг: