"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

“Обод турмуш йили“ Давлат дастури

 

ободлик ва фаровонликка хизмат қилади


2013 йил 14 февралда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг "Обод турмуш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-1920-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан "Обод турмуш йили” Давлат дастури тасдиқланди.

2013 йилнинг «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан мамлакатимизда халқнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, фаровонлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш вазифаларини амалга оширишга ресурслар ва имкониятларни сафарбар қилиш, давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларини кенг жалб этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ушбу давлат дастури 8 бўлим ва 86 банддан иборат.

Дастурда Янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловлари тўғрисида»ги Қонунларини қабул қилиш, «Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Ижтимоий шерикчилик тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунлари лойиҳасини тайёрлаш ва қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган.

Дастурнинг «Аҳоли фаровонлиги ва реал даромадларининг изчил ўсишини таъминлаш, иш билан бандликни ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни янада ривожлантириш, аҳолини, биринчи навбатда, унинг ижтимоий ночор қатламларини ва кам таъминланган оилаларни давлат томонидан аниқ манзилли муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш» деб номланган 2-бобида бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсия ва нафақалар, стипендиялар миқдорини ўртача камида 23 фоизга кўпайтириш, Давлат бюджети харажатларининг камида 60% ини ижтимоий эҳтиёжларга йўналтирган ҳолда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, йил давомида 972,7 мингта иш ўринлари яратиш йўли билан аҳоли бандлигини таъминлаш ва бошқа муҳим масалалар белгиланган.

Соғлом одамгина обод турмуш барпо қилади. Шу мақсадда Дастурда аҳоли саломатлигини сақлаш тизимини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий ташхис ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, касалликлар профилактикасини кенгайтириш ҳамда уларни даволашнинг илғор тиббий технологиялари ва методларини жорий этиш, пировард натижада — одамларнинг, айниқса болалар ва оналарнинг соғлигини мустаҳкамлаш масалаларига катта эътибор берилган.

Давлат дастуридан шунингдек маҳалла институтини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва ваколатларини кенгайтириш, оилаларни янада мустаҳкамлаш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги мақомини ошириш, уларнинг ўз иқтидорини намоён қилиши ва уй-рўзғордаги ишларини енгиллаштириш учун қулай ижтимоий-маиший шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш ва «Обод турмуш йили» Дастурининг мақсад ва вазифалари тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш борасидаги муҳим чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатларига ҳам ўз сайлов округларида «Обод турмуш йили» давлат дастурининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва унинг ижросига кўмаклашиш бўйича вазифалар берилган.

Биз, халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси аъзолари мазкур Давлат дастури доирасида қабул қилинган туман дастурининг ижросига ҳам ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Мадамин КАЗАКОВ,

халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси.

 

Янгиликни бўлишинг: