"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

СПОPТЧИЛАPИМИЗ ҒАЛАБАСИ

 

Туманимиздаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари ва ўқувчилари "Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг ҳудудий ва финал босқичларига пухта тайёргарлик кўрдилар. Натижада шу йилнинг март ойи охирида туманлараро ўтказилган спорт ўйинларида волейболчи ва футболчиларимиз ҳудудий босқич чемпиони бўлишди. "Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўйича ўтказилган финал босқичида эса волейболчиларимиз 1-ўринни, футболчиларимиз 2-ўринни, бадиий гимнастикачи қизларимиз 3-ўринни, стол теннисчиларимиз 1-ўринни қўлга киритдилар.

Боксчи ёшларимиз шу йилнинг 1-6 апрель кунлари Хўжайли шаҳрида Қорақалпоғистон биринчилиги учун ўтказилган спорт ўйинларида фаол иштирок этишди.

Бу ўйинда иштирок этган боксчиларимиздан Жасур Пўлатов 38 кг. вазнда 1-ўринни, Жамшид Отажанов 48 кг. вазнда 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.

 

Янгиликни бўлишинг: