"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ВАТАН ЯГОНАДИP, ВАТАН БИТТАДИP!

"Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” мавзуси бўйича таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги "Энг яхши иншо” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди. Унга кўра, 1-ўринга Амударё академик лицейи ўқувчиси Севара Иброҳимова, 2-ўринга 44-сонли мактаб ўқувчиси Жамила Янгибоева ва Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Азиза Мадраҳимовалар, 3-ўринга эса "Баркамол авлод” болалар марказининг "Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси Ирода Pустамова ҳамда 71-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Озода Тўлибоевалар муносиб кўрилди. Танловнинг кейинги мавзуси "Конституция – бахтимиз қомуси”. Ушбу мавзу бўйича иншоларни тақдим этишнинг охирги муддати – 1 декабргача.

Ҳеч бир халқ ўзмустақиллигига осонликча эришмаган. Бизнинг мустақилликка эришишимиз ҳам бир замонлар фақат орзу бўлган. Орадан ўтган оғир кунлардан кейин ниҳоят нурафшон тонг отди. Яъни, асрий орзу – мустақилликка эришилди. Ватанимиз истиқлоли туфайли ўз тақдиримизни ўз қўлимиз билан яратиш, ўз салоҳиятимизни ҳар томонлама намоён этиш, ўзимиз танлаган йўлдан аниқ мақсад сари оғишмай бориш имкониятига эга бўлдик.

Бугун юртимиз озод, эркин, мустақил. Унинг ўз дони, нефть-гази, машинаси, пахтаси, олтини бор. Бугун жаҳон таниган, тан олган ўз ўрни, овози бор. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганига бу йил 23 йил тўлди. Мана шу давр ичида бой тарихий меросимизга, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга муносабат бутунлай ўзгарди. Миллий байрамларимиз ва урф-одатларимиз қайтадан тикланди. Мустақиллик йилларида Pеспубликамиз қишлоқ ва шаҳарларининг қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарди. Замонавий услубдаги илм даргоҳлари, тадбиркорлар томонидан маданий-маиший объектлар, тўйхоналар, меҳмонхоналар, маданият ва спорт кошоналари янгидан қурилди. Халқимиз фаровонлиги – давлатимиз қудратининг белгисидир.

Ватан - ғоят улуғ тушунча. Унинг маъно-мазмунини, қадри ва аҳамиятини сўз билн тўлиқ ифода этиш мушкул.

Ватан ҳар бир инсоннинг туғилган диёридир,

Киндик қони тўкилган муқаддас тупроғидир.

Ватан сўзи муқаддас, Ватан ўзи муқаддас,

Ватанга хизмат қилмоқ бизлар учун қарз-у фарз.

Тақдир тақозоси билан инсон ўз юртидан йироқда яшаб қоладиган бўлса, унинг вужудида Ватандан мерос бўлиб келган туйғу ва фазилатлар қайта уйғонади ва уни она диёрига қайтмоққа даъват этади. Ватан аждодлардан авлодларга бебаҳо меросдир. Шунинг учун Ватаннинг розилиги - аждодлар розилиги ифодасидир. Ҳақиқий фарзандлар Ватанини рози қилишга интилади. Ватан розилиги аввало унга муносиб фарзанд бўлиш билан адо этилади.

Ўзбекистонни бир кўрган одам ҳеч шубҳасиз, уни севиб қолади. Юртимизга мингминглаб сайёҳ-лар ташриф буюради ва уларнинг барчаси бу тароватли, серқуёш замин уларни ўзига мафтун этгани ҳақида тўлқинланиб, ҳая-жонланиб сўзлашади.

Албатта, ўз Ватанини таърифламаган шоир ва адиб топилмаса керак. Бизнинг ўзбек шоирларимизнинг кўпчилиги Ватан ҳақидаги шеърлари билан адабиётга кириб келган. Айниқса, Ватан ҳақидаги етук асарлари билан ажралиб турадиган шоирларимиздан Муҳаммад Юсуф, Абдулла Орипов, Ҳамид Олимжон ва яна бошқа кўплаб ижодкорларнинг асарлари ўзгача маъно-мазмунга эга бўлиб, инсонга маънавий завқ беради.

Бугунги кунда Ўзбекистонда барча соҳалар юқори суръатда ривожланиб бормоқда. Айниқса, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи янада ортмоқда. Ватанимиз келажаги бўлган биз ёшларга Юртбошимиз раҳнамолигида катта эътибор қаратилмоқда. Биз тенги ёшлар турли фанлар бўйича жаҳон олимпиадаларида, спортнинг турли йўналишлари бўйича халқаро мусобақаларда фаол қатнашиб келмоқдалар. Бу ривожланиш суръатини кўриб, ҳеч шубҳасиз, баралла айта оламиз: Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!

Пайдо бўлибдики, бу кўҳна дунё,

Замин-у фалакда янграр бир нидо.

Олам тусланар, У турланмас асло,

Ватан ягонадир, Ватан ягона!

Севара Иброҳимова, Амударё академик лицейи ўқувчиси, танлов ғолиби.

Янгиликни бўлишинг: