"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

ТИЛ - МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ

Ҳар бир халқ фарзандининг миллати аввалотилидан билинади. Тил – миллат кўрки. Ўзбек тилининг жозибадорлиги доимо мени мафтун қилиб келган. Ёзги дам олишда болалар оромгоҳида бўлганимда ҳам бу туйғу менда фахр уйғотди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўзбек тилига давлат мақоми берилди. Мактабимизда ҳар йили 21 октябрни она тили байрами сифатида кенг нишонлаймиз.

Яқинда мактабнинг "Илҳом” тўгараги аъзолари ва 8-синф ўқувчилари иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирдаўқувчилар томонидан "Она тили” сиймоси, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ва шу тилда гўзал шеърлар ёзган Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймолари гавдалантирилди. Она тили тўғрисида ҳикматли сўзлар, мақол, маталлар, шеърлар айтилди. Ҳадис сабоқларидан намуналар ўқилди. "Тўлқин” тўгараги аъзолари томонидан куй қўшиқлар ижро қилинди.

Тадбирда ўқувчилардан Н.Шомуродов, Ш.Ўразимбетова, Ҳ.Турсунбоев, Ш.Қўчқоров, С.Комилжонова, Г.Гулмирзаева томонидан ижро қилинган шеърлар, ҳикматли сўзлар диққатга сазовор бўлди. 8-синф ўқувчиси Ойнура Жиямуродова она тили ҳақида ёзган шеърларини ўқиб берди.

Тадбир эсда қоларли даражада сермазмун ўтди.

Муяссар ЎPАЗМАТОВА,

41-мактабнинг

"Ёш мухбир” тўгараги аъзоси, 7 синф ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: