"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Ёш шашка ва шахматчилар мусобақаси

Туманимизда шахмат ва шашка спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва оммавийлаштириш, ҳаваскорларнинг ҳамда ёш шахматчиларнинг спорт малакаларини ошириш, ўқувчиларнинг ўқишдан бўш вақтларини самарали ташкил этиш, қадимий ақл-идрок ўйини саналган шахмат санъатини маънавиятимизнинг бўлаги сифатида эъзозлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстириш, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва уларнинг ўзаро маданий – спорт алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман Ички ишлар бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, "Болалар спортини ривожлантириш” жамғармаси, Амударё телевидениеси, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳамкорлигида 2 сентябрдан 15 сентябргача "Шахмат ва шашка” турнири мусобақаларининг "Маҳалла биринчилиги” босқичлари 47 та фуқаролар йиғинларида ўтказилди. Мусобақаларда жами 300 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Турнир ғолиблари мусобақанинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олдилар.

Гавҳар Чимбайчиева, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: