"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Пахта теримида илғор талабалар

Пахта йиғим-терими даврида туманимиз пахтакорларига ҳашарга келган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 3800 нафар талабалари ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишиб, "оқ олтин" хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

28 сентябрь куни "Олламберган ҳожи бобо" фермер хўжалигида энг илғор 7 нафар теримчилар иштирокида мусобақа уюштирилди. Мусобақада 377 килограмм пахта терган бошланғич таълим факультети талабаси Қамарой Ҳабибуллаева ғолиб бўлди.

Шунингдек, Фароғат Pаҳимова, Шерзод Матирзаев, Жасур Сададдинов, Бибимарям Жиямуротова, Ўролхон Хўжамуродова, Шарапат Абдижамиловлар ҳам юқори натижа қайд этишди. Уларнинг бир кунлик меҳнати натижасида 2 тонна 328 килограммлик хирмон бунёд бўлиб, ҳар бир талабага ўртача 332 килограмм пахта тўғри келди.

Суратда: мусобақа иштирокчилари.

Янгиликни бўлишинг: