"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Савол беринг, жавоб берамиз

Савол:

Оталикни белгилаш тартиби қандай амалга оширилади?

Жавоб:

Оталикни белгилаш – ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки суднинг оталикни белгилаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига асосан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онанинг иштирокида амалга оширилади. Ушбу жараёнда ота-оналардан бири иштирок этолмаган тақдирда, унинг аризадаги имзоси қонун билан белгиланган тартибда тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ижро этиш муассасаси раҳбари имзоси ва гербли муҳри билан тасдиқланиши лозим.

Агар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд қилинган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи аризадаги маълумотларни аризачиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан солиштириб, имзоларини тасдиқлайди ва туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади, шунингдек, боланинг туғилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви МДҲ мамлакатларида қайд этилган бўлса, оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёки ушбу масала бўйича суд қарори (рус тилидаги таржимаси билан) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан бирга тегишли ФҲДЁ органига юборилади.

ФҲДЁ органи туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига берилган аризага мувофиқ зарур ўзгартиришларни киритади ҳамда туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳномани жўнатади.

10 ёшга тўлган болага оталик унинг розилиги билан белгиланади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади.

Оталик боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилмайди.

СаволгаIIIдаражали ҳуқуқшунос, туман ФҲДЁ бўлими инспектори Зулхумор Балтабаева жавоб берди.

Янгиликни бўлишинг: