"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Хирмонлари юксалаётган фермер

Туманимизнинг кўп сонли пахтакорлари орасида Омонбой Pажабовнинг номи алоҳида ҳурмат билан тилга олинади. Боиси у асосий бойлигимиз бўлган пахтачиликни ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўз исми-шарифи билан аталувчи фермер хўжалигида ҳар йили мўлжалдагидан-да кўпроқ пахта ҳосили етиштирмоқда. Шу боис унинг раҳбарлигидаги меҳнат жамоаси туманимиздаги 40 центнерчилик ҳаракатининг дарғаларидан бирига айланди ва ўтган йиллардаги юксак натижаларига кўра фермер хўжалигига  ҳукуматимиз томонидан янги "Каптива” енгил машинаси совға қилинди.

Омонбой Pажабов жуда оддий, камтар ва самимий инсон. Унинг билан бир зум бўлса-да учрашиб суҳбатлашсангиз, деҳқончиликка доир кўп билимларга эга бўласиз. Ундаги яна бир ибратли фазилат - мақтанчоқликни ёмон кўради. У ўзининг бутун ҳаётини, бутун умрини ҳалол ва фидойи меҳнат билан безаган, зийнатлаган инсондир.

Пахтакор заҳматкаш, фидойи инсон бўлиши керак. Шундагина пахтадан мўл ҳосил етиштириши мумкин. Дунёдаги энг кўп меҳнатни талаб қиладиган экин ҳам пахтадир. Йил - ўн икки ой давомидаги меҳнатларимиз ҳосиласи эса бугунги юксак "оқ олтин” хирмонларидир, - дейди Омонбой Pажабов.

Ҳа, фидойи инсон Омонбой Pажабов раҳбарлигидаги фермер хўжалиги пахтакорлари жорий 2014 йилнинг 14 сентябридаёқ маррадан ошиб, йиллик шартномавий режаларини туманда биринчи бўлиб бажарган бўлса, бугунги кунга келиб 370 тонналик юксак мажбуриятини ҳам шараф билан адо этдилар ва ҳосилдорликни гектар бошига 40 центнердан оширдилар.

- "Оқ олтин” хирмонимизнинг 148 тоннаси С-4727 навли эртапишар уруғлик пахтадир. Бу пахта нави сўнгги қирқ йилдан буён ўзининг навлик хусусиятларини тўла оқлаб келаётган пахта навларининг классик намунасидир. Бу пахта нави бизнинг иқлим ва ер-тупроқ шароитимизга жуда мос келади. Пахта толаси ва унинг сифати бўйича IV типга мансуб бўлган бу пахта нави тўқимачилик корхоналарида ва жаҳон бозорида юксак баҳоланади, - дейди илғор фермер Омонбой Pажабов.

Мазкур фермер хўжалигида яна бир ибратли жиҳатни кўрдик. У ҳам бўлса, "Хизр эли” маҳалласидаги юрагида чўғи бор инсонларнинг барчаси пахтазорга отланган. Уларнинг бари ғайрат-шижоатли пахтакор теримчига айланган.  Уларнинг ҳалол меҳнатлари туфайли хўжалик хирмони тобора юксалмоқда.

Қ.ШОМУPОДОВ.

Муаллиф олган сурат.

Янгиликни бўлишинг: