"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Машаққатли меҳнат самараси

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 25 августдаги фармонига мувофиқ "Шуҳрат” медали билан тақдирланган юртдошларимиз орасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё туманидаги "Амирхон” фермер хўжалиги раҳбари Отахон Қурбониёзов ҳам бор.
– Озми-кўпми қилаётган меҳнатинг муносиб қадр топса, айниқса, давлат раҳбари томонидан рағбатлантирилса, кўнглинг тоғдай ўсиб, ғайратинга ғайрат, кучинга куч қўшилар экан, – дейди О.Қурбониёзов. – Буни мен Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллиги арафасида давлатимизнинг юксак мукофотига лойиқ кўрилганимда яна бир бор теран ҳис қилдим. Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, хўжалигимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, пахта ва ғалладан ташқари мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Натижада давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, кўптармоқли фермер хўжалиги ташкил этишга эришдик.
Бугунги кунда 184,9 гектар майдонда деҳқончилик қилаётган фермер хўжалиги топаётган даромади ҳисобидан қўшимча иш ўринлари яратишга ҳам доимий эътибор қаратиб келмоқда. Жорий йилда қишлоқда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини ишга тушириб, 3 нафар коллеж битирувчисини доимий иш билан таъминлади.
– Яқин вақтлар ичида тикувчилик цехи очиб, яна ўнга яқин ёшларнинг бандлигини таъминлашни мақсад қилганмиз, – дейди фермер. – Самарали меҳнат қилиб, яхши даромад топган киши яхши яшаши керак. Шу боис хўжалигимиз ишчиларининг турмуш фаровонлигини ошириш, уй-жой қуриши, тўй-ҳашамларини ўтказишига яқиндан кўмаклашмоқдамиз.
Ҳозир фермер хўжалиги далаларида пахта йиғим-терими авжида. Келгуси йил ҳосили учун кузги буғдой экиш тез суръатларда олиб борилмоқда.
ЎзА, А.Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат)
Янгиликни бўлишинг: