"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Улкан режалар остонасида

Мана, 2014-2015 янги ўқув йилининг ҳам илк сабоқлари бошланди. Бугун фарзандларимизнинг яхши билим олишлари билан бирга уларни миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий дунёқараши, билим ва тафаккурини бойитиш, улар қалбида она Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада юксалтириш учун биз устозларга барча шароитлар муҳайё.

Юртимизда таълим-тарбия соҳасига тадбиқ этилган "Таълим тўғрисида”ги Қонун ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” боис жаҳон андозалари даражасидаги мактаблар барпо этилди, уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий ўқув лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан таъминлаш йўлга қўйилди. Бу йил бизнинг мактабимиз ўқитувчилари учун янги ўқув йили қўшалоқ байрам бўлди. Чунки мактабимизнинг очилганига 30 йил тўлди.

Мен мана шу мактабга ишга келганимда ёш, тажрибасиз бир ўқитувчи эдим. Кўпгина салоҳиятли, интилувчан ўқитувчилардан дарс ўтиш сирларини ўргандим ва бугунги кунда ўзим ҳам ёш ўқитувчиларга билганимни ўргатиб келмоқдаман. Мана шу йиллар мобайнида кўпгина жонкуяр устозлар мактабимизнинг салоҳиятини юксалтириш йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Мактабимизни битириб кетган ўқувчиларимиз ҳозирги кунда мамлакатимизнинг турли шаҳарларида ҳар хил соҳаларда фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Мактабимизда ўқувчилар билим олишлари учун барча шароитлар муҳайё. Кенг ва ёруғ синф хоналари, фан хоналари, компьютер синфи, электрон доскалар, спорт зали, ошхона, тўгарак хоналари бор. Мустақиллик туфайли инсон қадри ҳамиша ардоқда бўлган юртимизда ўз касбини севган, меҳнат қилган ўқитувчи устозлар ҳеч қачон кам бўлмайди. Чунки, соҳа ходимлари ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб борилмоқда.

Мен туманимиздаги барча меҳнаткашларни, ўқитувчиларни, ўқувчиларни мустақиллик куни ва янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклайман.

Мустақил Ўзбекистонимизнинг ривожланиши йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишини тилаб қоламан.

Дилором ЁҚУБОВА,

40-сонли мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: