"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Инглиз тилини ўргатишга эътибор кучаймоқда

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2012 йил 10 декабрда "Чет тилларни ўргатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор асосида 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида чет тилларни ўргатишни босқичма-босқич, дастлаб 1-синфларда ўйин тарзида ва оғзаки нутқ дарслари шаклида, кейинчалик 2-синфларда алифбо, ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан бошлаб амалга оширишни таъминлаш белгилаб берилди.

Мазкур қарорнинг амалдаги ижроси сифатида 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб бизнинг 31-сонли мактабимиз базасида мактабнинг 2-синфидан бошлаб иккитадан инглиз тилини ўрганишга ихтисослашган синфлар ташкил қилинди.

Чет тилини ўқитишга ихтисослашган синфлар ташкил қилиниши учун ушбу фанни ўқитишда зарур бўладиган синф хоналари жиҳозланди, ўқув методик қўлланмалар, мультимедиа ресурслари билан таъминланди. Ихтисослашган синфлар учун мўлжалланган ўқув режаси асосида бу синфларга дарс бериш олий малака тоифасига эга, тажрибали педагог ходимлар Ш.Хўжамуродова, М.Матирзаевага топширилди. Бу иккита синфга "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган Давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослашган синфларига, давлат ихтисослашган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ўқувчиларнинг ота-оналари ва жамоатчилик иштирокида оғзаки ва ёзма синовлар ҳамда психологик-педагогик диагностикаси ўтказилди. Натижада 54 та ўқувчи синовдан муаваффақиятли ўтиб, бу синфларда ўқишга муваффақ бўлди. Мактабимизда чет тилидан ихтисослашган синфларнинг ташкил қилинишини ота-оналар мамнуният билан қабул қилдилар.

Ҳар бир ота-онанинг олий мақсади ўз фарзандини етук, замонавий билимга эга бўлган интеллектуал салоҳиятли инсон қилиб тарбиялаш бўлганлиги сабабли ҳам бу жараён орқали мактаб ва ота-она ўртасида янада яқинроқ мулоқот йўлга қўйилди, ота-оналар ҳам инглиз тилининг ўқитилиши бўйича илова-қўлланмалар билан таъминландилар.

Ўқув йили давомида ўқувчиларга инглиз тили дарсларини ўтиш махсус тайёрланган кўргазмали воситалари (қўлланма, плакат, жадвал, расм, электрон дарслик, проекцион кўргазма, фильмлар) ва мультимедиа дискларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилинди. Замон талабларига мос равишда мультимедиа ресурслари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда дарсларни янада самаралироқ ташкил қилишни йўлга қўйиш мақсадида барча инглиз тили фани ўқитувчилари навбатма-навбат ўз малакаларини оширдилар.

Ўқув йили давомида ўқувчиларда белгиланган билим, кўникма ва малака элементларининг шаклланганлик даражаси оғзаки ва ёзма турда назорат қилиб борилди.

Бунинг натижасида ўқувчиларда чет тилини ўрганишга бўлган иштиёқининг янада ошганлиги намоён бўлди. Бу эса бизнинг зиммамизга янги ўқув йилида ўқувчиларимизга янада сифатлироқ таълим-тарбия беришдек масъулиятли вазифаларни юклайди.

Нилуфар ДАВЛЕТОВА,

31-сонли умумтаълим мактаби директори.

Янгиликни бўлишинг: