"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАPИДА ЎҚУВ-ТАPБИЯ САМАPАДОPЛИГИНИ ЮҚОPИ СИФАТ ДАPАЖАСИГА КЎТАPИШ - ДАВP ТАЛАБИ

Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Озод МАТМУPАТОВнинг

туман ўқитувчиларининг 2014 йилги анъанавий

Август кенгашидаги

М А Ъ P У З А С И

Ҳурматлидўстлар! Азиз меҳмонлар!

Анъанага айланиб қолган туман ўқитувчиларининг Август кенгаши бу йил "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилмоқда. Ўтаётган ҳар бир кунбизни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланадиган Ўзбекистон Pеспубликаси мустақиллигининг 23 йиллиги тантаналари сари етакламоқда. Фурсатдан фойдаланиб, мен Сизларни ва Сиз орқали бутун меҳнат жамоаларингизни биз учун энг қадрли бўлганушбу қутлуғ байрам билан, шунингдек, мазкур байрамга ҳамоҳанг тарзда нишонланадиган Билимлар куни билан қизғин муборакбод қиламан!

Ҳурматли ҳамкасблар!

Аввало, эътиборингизни бугунги анжуманимиз ишида алоҳида диққат марказимизда туриши лозим бўлган жиҳат – туманимизда таълим соҳасида эришилаётган ютуқларни, йўл қўйилаётган камчиликларни таҳлил қилиш, улардан тегишли хулоса чиқариб, келгуси фаолиятимиз йўналишини белгилашдек муҳим масалага қаратмоқчиман.

Муҳтарам Президентимиз мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ўтмишда шаклланган таълим тизимини тубдан ислоҳ қилмасдан туриб, эски коммунистик мафкуранинг қолип ва ақидаларидан бутунлай воз кечмасдан, ёшларнинг онгида демократик қадриятларни мустаҳкамламасдан туриб, янги жамиятни барпо этиб бўлмаслиги ҳақида қатъий хулосага келганлигини айтиб, Ўзбекистонда яшаётган аҳолининг 60 фоизидан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, ушбу ислоҳотларнинг зарурати ва роли ўз-ўзидан тушунарли ва равшан бўлишини таъкидлаб ўтган эди.

Муҳтарам Президентимиз ўз маърузаларида мамлакатимизда қабул қилинган миллий дастурга кўра, 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими жорий этилгани, бу авваламбор, 12 йиллик тўлиқ бепул, мажбурий таълим қонуний асосда йўлга қўйилганини англатиши, агар инсон ўз мамлакати Конституцияси, халқи ва Ватани олдидаги фарзандлик бурчини бажаришни истаса, у биринчи навбатда, ўз фарзандининг 12 йиллик таълим олишини таъминлаши, бунинг учун барча шароитларни яратиб бериши кераклигини, бу моделнинг принципиал хусусияти, авваламбор, умумтаълим мактабидаги 9 йиллик ўқишдан сўнг ўқувчилар 3 йил давомида ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таҳсил олиб, уларнинг ҳар бири умумтаълим фанлари билан бирга меҳнат бозорида талаб қилинадиган 2-3 та мутахассислик бўйича касб-ҳунарларни ҳам эгаллаши ва ҳозирда республикамизда замонавий меъморчилик лойиҳалари асосида 1500 та ана шундай коллеж ва лицейлар барпо этилганини айтиб ўтган эди.

Ушбу тизимнинг муҳим жиҳати шундаки, мажбурий таълимдан сўнг ёш йигит-қизларимиз, ўз хоҳишларига кўра, бакалавр ёки магистр даражасига эга бўлиш учун олий ўқув юртларида таҳсил олишни давом эттиришлари мумкинлиги, таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилиш дастури ҳаётимизга муваффақиятли жорий этилиши натижасида узлуксиз таълимнинг замонавий талабларга жавоб берадиган яхлит тизими яратилди.

Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар бошланганидан буён олий ўқув юртлари сони 2 марта ошиб, бугунги кунда 60 та университет ва институтда230 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олаётгани, Ўзбекистонда Европа ва Осиёнинг бир қатор етакчи олий ўқув юртларининг филиаллари, жумладан, Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, Pоссия нефть ва газ университети, Москва давлат университети, Pоссия иқтисодиёт университети филиаллари фаолият юритаётгани, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Миллий университети, Фанлар академияси ва Буюк Британиянинг етакчи олий ўқув юрти – Кембриж университети билан биргаликда Юксак технологиялар ўқув-тажриба маркази ташкил этилаётганлиги, 2014 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб юртимизда Жанубий Кореянинг Инха университети филиали фаолият кўрсатиши, унинг асосий йўналишини ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер муҳандислиги соҳасидаги таълимни ташкил этишдан иборатлиги, ёшларимизнинг минглаб иқтидорли вакиллари Япония, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Буюк Британия, АҚШ, Франция ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетларида таълим олаётгани, уларнинг билим ва малакасини оширишда кенг имкониятлар очиб берилиши барчамизга юксак ғурур бахш этади.

Бугунги кунда, БМТ маълумотларига кўра, мамлакатимизда таълимга йўналтирилаётган харажатлар давлат бюджетининг 35 фоиздан ортиғини ташкил этаётгани, бошқача айтганда, Ўзбекистон давлат бюджетидан ҳар йили 35 фоиз маблағ айнан таълим-тарбия соҳасига йўналтирилаётганлиги, жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва етакчи халқаро бизнес-мактаблардан бири – "ИНСЕАД” томонидан 2012 йилда инсон капиталининг тараққиёт даражаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 141 мамлакат орасида 53-ўринни, таълим тизимини ривожлантириш даражаси, жумладан, таълим мақсадлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича эса дунёда бешинчи ўринни эгаллагани ортиқча изоҳга ўрин қолдирмаса керак.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва уни амалга ошириш босқичлари, маънавий – маърифий соҳадаги ютуқларимиз таълим тизимидаги туб ўзгаришларда яққол намоён бўлмоқда.

Мустақиллик йилларида халқ таълимини ислоҳ қилиш, кадрлар тайёрлаш тизимини мустаҳкамлаш соҳасида муҳим чора – тадбирлар амалга оширилди. Янги олий ўқув юртлари ташкил этилиб, билимларнинг янги тармоқлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 2004 йил 21 майда – Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг «2004 – 2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Олий таълим тизимидаги 16 университетнинг 12 таси мустақиллик йилларида ташкил этилди.

Таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан умумтаълим мактаблари учун 2004-2009 йилларга мўлжалланган Давлат дастури ишлаб чиқилди ва у ҳаётга муваффақиятли тадбиқ этилди. Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури доирасида 8500 дан зиёд мактабда қурилиш-тиклаш ишлари бажарилди. Дастур доирасида қайта тиклаш ишлари амалга оширилган мактабларнинг 1326 таси ёки 16 фоизи шаҳарларда, 6887 таси ёки 81 фоизи қишлоқ ҳудудларида, 288 таси эса бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган бўлиб, бу ишлар шаҳар ва қишлоқ мактабларининг моддий-техник базаси орасидаги тафовутнинг барҳам топишига имкон берди.

Жумладан, туманимизда ушбу йўналишда олиб борилган саъй ҳаракатлар натижасида эришилган натижаларга эътиборингизни қаратишга рухсат берсангиз.

Бундан 20 йил олдин – 1994-1995 йилларда мавжуд таълим муассасалари моддий базаси жиҳатидан ниҳоятда ночор аҳволда фаолият юритаётган эди. Умумтаълим мактаблари сони 70 ортиқ бўлган бўлса, уларнинг фақатгина 24 таси замонавий биноларда жойлашган, улардаги бутун таълим тизими бир хилликка асосланган эди.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, уни тубдан қайта ислоҳ қилиш бошланди.

2014 йилга келиб замонавий типдаги мактаблар сони 60 тага етказилди.

2004 йилда жами мактабларнинг 4 тасида замонавий типдаги компьютер синфлари мавжуд эди, 2014 йилга келиб улар сони 53 тага етказилди. Бундан ташқари, персональ компьютерлар сони 22 тага етди. 2014 йилда таълим муассасаларининг 14 тасига замонавий ноутбуклар, электрон доскалар келтирилди ва қолган умумтаълим мактабларини ҳам ушбу жиҳозлар билан тўлиқтириш ишлари давом қилмоқда.

2004 йилда мактабларнинг 24 тасида спорт заллари мавжуд эди. 2014 йилга келиб 48 мактабда 50 тага етказилди.

Туманда бугунги кунда жами 82 та умумтаълим мактаблари (шу жумладан 6 та бошланғич таълим мактаблари), 37 та мактабгача таълим, 1 та мактабдан ташқари тарбия муассасаси ("Баркамол авлод” болалар маркази), 3 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 2 та Болалар мусиқа ва санъат мактаблари – жами 125 та муассаса фаолият кўрсатмоқда.

Туманимизда мавжуд 37 та мактабгача таълим муассасаларининг 16 таси замонавий типдаги биноларда, 21 таси эса мослаштирилган биноларда фаолият кўрсатади.

3 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг барчаси замонавий типдаги биноларда фаолият кўрсатмоқда.

Санъатга ошуфта ўғил-қизларимиз учун - Манғит шаҳридаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби замонавий ўқув биносида фаолият кўрсатмоқда ва "Дарё бўйи” маҳалласида 2014 йилда 150 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги ўқув биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Тумандаги "Баркамол авлод" болалар маркази биноси 2013 йилда капитал реконструкция қилинди ва фойдаланишга топширилди.

2014 йилнинг манзилли давлат инвестиция дастури доирасида жами 2 та, шу жумладан Амир Темур номли овулдаги 4-сонли умумтаълим мактабида "Амударёсувқурилиш” МЧЖ томонидан 968,9 млн. сўмлик капитал реконструкция ишлари амалга оширилмоқда, мактабга 270 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги ўқув биноси қуриб битказилмоқда.

Қиличбой овулидаги 15-сонли умумтаълим мактабида капитал реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадлар учун 668 млн. сўм давлат маблағи ажратилган.

Азиз дўстлар!

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури жорий қилинмасидан олдин таълим соҳасидаги муҳим ҳужжат - "Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда ўқитувчилар турмушининг моддий шароитларини яхшилаш, айниқса меҳрибонлик уйлари ўқитувчи ва тарбиячилари иш ҳақларини ошириш бўйича ҳуқуқий асослар яратилди.

Ушбу қарор билан ҳар бир мактабнинг 1-синфига қадам қўядиган жажжи ўғил-қизларнинг умрбод эсида қоладиган "Президент совғаси” жорий қилиниши жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Бунда мактабнинг 1-синфига қабул қилинган ўқувчиларга 12 номдаги ўқув қуроллари ва ўқувчи папкасининг берилиши ҳар бир ўғил-қиз, унинг ота-онасининг Давлатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг инсонпарварлик асосида эканини англашига асос бўлади. 1997 йилдан 2013 йилга қадар 10 миллионга яқин 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари берилди.

Мустақиллик йилларида таълим тизимида жорий қилинган янгиликлардан яна бири – бу мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларни дарсликлар ҳамда методик қўлланмалар билан таъминлашнинг янги кўриниши – ижара тизимининг йўлга қўйилиши бўлди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини янада ривожлантириш, уларни нашр этишга буюртмаларни шакллантириш механизми ҳамда ижара тизимини, шунингдек, дарсликлар чакана савдоси кенг тармоғини ташкил қилишни такомиллаштиришга эришилди.

Амалиётга жорий қилинган ушбу механизмдан аҳолининг кенг қатлами учун харид қилиш имкониятини оптималлаштириш назарда тутилган эди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, «Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ва профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкинлигига кимнидир ишонтириш ёки буни исботлаб беришнинг ҳожати йўқ».

Таълим-тарбия соҳасининг яхлит, узлуксиз тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, жумладан, умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълимгача бўлган барча босқичларда юксак билимли ва малакали касб тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Шу ўринда мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш ва унда инновацион технологияларни жорий этиш бўйича АҚШнинг CNNкомпаниясининг дунё мамлакатлари бўйича таълим ҳолати тўғрисидаги қиёсий ахборотида кўрсатилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон таълим соҳасидаги инновациялар кўрсаткичи бўйича 75,38 балл билан дунёда иккинчи ўринни эгаллаганлиги бу соҳада амалга оширилган ишларнинг ютуғи ҳамда кадрлар тайёрлаш тизими тўғри шакллантирилганлигидан далолат беради.

Бу каби муваффақиятларга эришишда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамликнинг ўрни улкан. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганидек, "... бизнинг халқимизга тинчлик ва омонлик керак. Кўпни кўрган халқимиз яхши билади, фақат тинчлик ва осойишталик бўлган, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ҳукм сураётган давлатда, жамиятда фаровон ва бахтли ҳаёт қуриш мумкин, энг эзгу орзу-мақсадларга эришиш мумкин.

Биз бошимиздан кечираётган замон барчамиздан, ҳар биримиздан огоҳ ва сезгир бўлиб яшашимизни, бугунги ва эртанги кунимизни, тинч ҳаётимизни ўзимиз асрашимизни талаб этади. Фақатгина тинчликни ният қилишимиз, орзу қилишимиз эмас, балки тинчлик, осуда ҳаёт учун, мусаффо осмон учун албатта курашишимиз даркор! Демак, орқамизга қараб, холисона баҳо беришимиз зарур. Биз кечирган ҳаёт осон ўтгани йўқ. Биз олдин ўтмаган катта мактабни ўтдик. Бугунги одамларимиз, уларнинг дунёқараши, онгу тафаккури, сиёсий ва ижтимоий фаоллиги, ҳаётнинг маъносига қараши ён-атрофимиздаги вазият ўзгариши билан яққол ўзгариб бораётгани бугун ҳар қадамда намоён бўлмоқда”.

Юртбошимиз ушбу фикрларини яна давом қилиб таъкидлайдилар:

"Содда қилиб айтганда, бугунги фуқароларимиз, бугунги инсонлар билан 90-йиллардаги одамлар ўртасида ер билан осмонча фарқ бор, десак, бу ҳам ҳақиқат. Шу ҳақда гапирганда, биз, авваламбор, ўтган давр мобайнида қандай қийин, қандай оғир бўлмасин, қандай машаққатли синовларни бошимиздан кечиришга тўғри келмасин, ўзимизнинг ориятли, ғурур ва ифтихор билан яшайдиган халқ эканимизни, ўз тарихимизни, кимнинг авлодлари эканимизни эсимиздан чиқармадик. Ва узоқни кўзлаб олдимизга қўйган мақсадларга эришиш учун ўзимизни аямадик, барча-барча таҳдид ва хавф-хатарлардан эл-юртимизни ҳимоя қилишга доимо тайёр бўлиб турдик.

Айнан шунинг ҳисобидан, ана шундай олижаноб, ўхша-ши йўқ халқимиз борлиги учун Ўзбекистонимиз бугунги кунда жаҳондаги камдан-кам давлатлар қаторида юксак, барқарор суръатлар билан ўсиб, одамларнинг кундалик турмуши, ҳаёти ҳар томонлама обод ва фаровон бўлиб бормоқда. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, биз барчани ҳайратда қолдирадиган марраларни қўлга киритмоқдамиз ва эртанги кунга катта ишонч билан яшамоқдамиз!”

Ҳурматли анжуман қатнашчилари!

Юртбошимиз таъкидлаган ушбу жараёнда бизнинг вазифамиз нималардан иборат эканлигини аниқлаб олиш бизнинг асосий бурчимиздир. Яъни, оддий қилиб айтганда, "Ким эдигу-ким бўлдик?!” деган оддий, лекин пурмаъно саволга жавоб топишда ҳар биримиз ўзимиз қўшган ҳиссамизни сарҳисоб қилишимиз керак.

Туманимиздатаълим тизимини ислоҳ қилиш йўналишида бошланган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш ишлари давом қилдирилмоқда.

Бугунги кунга келиб энг асосий диққат-эътиборимиз – таълим самарадорлиги ва мазмунини янги сифат даражасига кўтариш, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг педагогик маҳоратини ошириш ва пировард натижада таълим олувчиларга сифатли билим беришга эришишга қаратилмоғи лозим. Лўнда қилиб айтганда – бундан кейинги фаолиятимиз таълим мазмунини оширишга қаратилмоғи зарур. Кўзланган ушбу мақсадларга етишмоқ учун биз қандай шарт-шароитларга ва қандай салоҳиятларга эга эканлигимизни сарҳисоб қилиб олмоғимиз, 2004 йилдан бугунги кунгача ўтган давр мобайнида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари, таълим олувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган изчил чора-тадбирлар, бу борада туманимиз таълим муассасларида ўтган ўқув йилида ва умуман, шу кунгача амалга оширилган ишлар, эришган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган айрим камчиликлар хусусида қисман бўлсада тўхталиб ўтишимиз одатга айланган, албатта.

Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида жами 3489 нафар педагог кадрлар умумтаълим мактабларидаги 28833 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бермоқдалар.

Жами педагог ходимларнинг 2538 нафарини аёллар ташкил қилади. Педагог ходимларнинг 2653 нафари - олий маълумотлидир. Ўрта-махсус маълумотлилар - 834 нафарни ташкил этади.

Таълимда ижобий натижаларга эга бўлиш, энг аввало, ёш авлодга илмий билимлар асосларини пухта ўргатиш, уларда кенг дунёқараш ҳамда тафаккур кўламини ҳосил қилиш, маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш борасидаги таълим-тарбиявий ишларни самарали ташкил этишга йўналтирилган ўқув-семинарлари ташкил қилиш бўйича фанлар кесимида ўқитувчи тренерлар тайёрланди. Улар таълим-тарбия жараёнига тадбиқ қилинаётган ўзгаришлар бўйича ҳамда таълим-тарбияга янгича ёндошувлар бўйича тегишли тавсиялар бериб бормоқда.

Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ватанпарвар, замонавий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирган ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган — комилликка интиладиган баркамол авлодни вояга етказишдир. Буларни амалга оширишда ўқитувчилар учун ўз вақтида амалий машғулотлар ва семинар-тренинглар ташкил қилиш катта аҳамиятга эгадир.

Шу сабабли кейинги йиллар давомида туман ХТМФМТТЭБ методистлари ва ижодкор ўқитувчилар ҳамкорлигида ўқитишнинг долзарб масалалари бўйича амалий-машғулотлар ҳамда семинар-тренинглар ташкил қилиш одат тусига айланди.

Таълим-тарбия самарадорлиги натижаларини аниқлаб берадиган тадбирлар – 5-8-синфларда бўлиб ўтадиган мактаб ўқувчиларининг Билимлар беллашуви ҳамда9-синф ўқувчилари орасида ўтказиладиган фанлар олимпиадасидир.

2010-2011 ўқув йилидан бошлаб, қуйи синф ўқувчилари – яъни умумтаълим мактабларининг 5-8-синфларида ҳам таълим олувчилар ўртасида ижобий маънодаги рақобатни шакллантириш имконияти туғилди. Бу Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирлигининг 2010 йил 30 декабрь кунги 303-сонли "Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг Давлат таълим стандартларини ўзлаштириш мониторинги ва фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғида ўз аксини топди ва шу йилдан бошлаб узлуксиз тарзда ҳар ўқув йилида мазкур тадбир кенг кўламда ўтказилиши анъанага айланди.

Мазкур тадбирларда туманимиз жамоаси муваффақиятли иштирок қилди. Жами 45 нафар ўқувчилардан иборат таркибда Билимлар беллашувининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида иштирок қилган туманимиз жамоаси аъзолари 3 та биринчи, 2 та иккинчи ҳамда 7 та учинчи, жами12 та совринли ўринларни эгаллашга эришдилар. Улардан 16-сонли мактабнинг 2 нафар ўқувчиси ҳамда 55-сонли умумтаълим мактабининг 1 нафар ўқувчиси мазкур тадбирнинг Ўзбекистон Pеспубликаси босқичида иштирок қилиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ўтган 2012-2013 ўқув йилида ҳам бу кўрсаткич 12 та ўринни ташкил қилган эди.

- 9-синф ўқувчилари орасида бўлиб ўтадиган фанлар олимпиадаси Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида жами 25 нафар ўқувчи билан иштирок қилган туманимиз жамоаси аъзоларидан 3 нафар ўқувчи- 9-сонли мактабдан 1 нафар ўқувчи, 22-сонли мактабдан 1 нафар ва 26-сонли мактабдан 1 нафар ўқувчилар Қорақалпоғистон Pеспубликасида фахрли 1-ўринни, 62-сонли умумтаълим мактабидан 1 нафар ўқувчи фахрли 3-ўринни – жами 4 та совринли ўринни қўлга киритдилар. Ўтган ўқув йилида туманимиз жамоаси фақат 3 та 3-ўринни қўлга киритишга эришган эди.

Ушбу натижаларни қўлга киритишга ўз ҳиссасини қўшган мактаб жамоаларининг самарали меҳнатлари туфайли туманимиз Билимлар беллашуви якунлари бўйича Ўзбекистон Pеспубликасида 62-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Бунинг мамлакатимиздаги 194 та туманга нисбатан олинганини ҳисобга олсак, эришган натижаларимиз ёмон эмаслигидан далолат беради. Ушбу йўналишдаги таҳлиллар натижасига кўра, туманимизнинг Қорақалпоғистон Pеспубликасидаги 15 та шаҳар ва туманлари орасида 4-ўринни эгаллаганини алоҳида таъкидлаб ўтиш, ушбу натижаларга эришишга алоҳида ҳисса қўшган умумтаълим мактаблари жамоаларига барчамизнинг номимиздан чуқур миннатдорчилик билдиришимиз ўринли бўлса керак, деб ҳисоблайман.

Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишда самарали меҳнат қилаётган ўқитувчиларни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг 14 та фан бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида туманимиздан 8 нафар ижодкор ўқитувчилар иштирок қилишди. Мазкур кўрик-танловда Нукус шаҳри ўқитувчилари 7 нафар, Нукус шаҳридаги "Прогресс” тил ўргатиш марказидан бир нафар ва Элликқалъа туманидан 2 нафар ўқитувчи биринчи ўринни эгаллашган бўлишса, туманимиздан бир йўла 4 нафар ўқитувчиларимиз:

- 5-сонли мактаб ўқитувчиси Барно Саидова француз тилидан;

- 40-сонли мактаб ўқитувчиси Каромат Худойберганова тасвирий санъат фанидан;

- 33-сонли мактаб ўқитувчиси Жангабой Гулманов Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан;

- 30-сонли мактаб ўқитувчиси Отабек Тажиев иқтисодий билим асослари фанидан Ўзбекистон Pеспубликаси босқичида иштирок қилиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Шу тариқа мустақиллик йилларида туманимиздан "Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Ўзбекистон Pеспубликаси босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлган 40-сонли мактаб директори ҳамда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Санобар Хўжамуратова, 12-сонли мактабнинг география фани ўқитувчиси Замира Ешмуратова, 5-сонли мактабнинг француз тили фани ўқитувчиси Гулбаҳор Саидова ва 40-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Санобар Бобониёзовалар сафига 5-сонли мактаб ўқитувчиси Барно Саидова, 40-сонли мактаб ўқитувчиси Каромат Худойберганова, 33-сонли мактаб ўқитувчиси Жангабой Гулманов ҳамда 30-сонли мактаб ўқитувчиси Отабек Тажиевлар ҳам қўшилиш бахтига мушарраф бўлишди.

Ҳурматли юртдошлар!

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, истиқлол йилларида мамлакатимизда дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида бўлмаган даражада ўқитувчилик касби юқори даражада эъзозланмоқда. 1996 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами тарзида нишонланиб келинмоқди. Шунинг ўзи ҳам мамлакатимизда ўқитувчилик касбининг нақадар шарафли касбга айланганлигини кўрсатади.

Ўтган давр мобайнида туманимиздан "Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” фахрий унвони, "Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиблари, "Қорақалпоғистон халқ ўқитувчиси”, I ва II даражали "Соғлом авлод” ордени соҳиблари, "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” каби унвонлар соҳиблари қаторига"Меҳнат шуҳрати” ордени, "Жасорат” ва "Шуҳрат” медаллари ҳамда ўнлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ таълими аълочилари қўшилмоқда.

Таълимда яратиб берилган шароитлардан оқилона фойдаланиб, фидойилик намуналарини кўрсатган 47-сонли мактабнинг француз тили фани ўқитувчиси Бекберган Тилавмуратов 1999 йилда Францияда бўлиб, бир ойлик малака ошириш курсларида иштирок қилган бўлса, унинг издошлари сифатида 2010 йилда 64-сонли мактаб директори Шуҳрат Қурбонов Германияда бўлиб қайтди, 2011 йилда эса 5-сонли мактабнинг француз тили фани ўқитувчиси Гулбаҳор Саидова Францияда бир ойлик малака ошириш курсида бўлиш шарафига муяссар бўлди. Бундай имкониятлар фақат ва фақат мустақиллик шарофати билан юзага келганлигини қайта-қайта таъкидлаш ўринли бўлса керак, албатта.

Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган юқорида номлари тилга олинган фидойи ўқитувчиларимиз ва мактаб раҳбарларигаўзимизнинг чексиз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.

Азиз дўстлар! Ҳурматли меҳмонлар!

Туманимиз умумтаълим мактаблари ва ўқув-тарбия муассасаларида меҳнат қилаётган фидойи педагог ходимларимизнинг саъй-ҳаракатлари орқали туманимиз шарафи муносиб ҳимоя қилиниб, таълим муассасалари орасида ўз ўрнимизни топиб, обрў-эътиборимиз ошиб бораётганлигини таъкидлаш барчамиз учун ниҳоятда муҳим ва шарафлидир.

Хусусан, уддабуронлик билан иш юритиш орқали 36-сонли мактаб (директори Жумамурат Еримбетов) Япония мамлакатининг таълим секторини ривожлантириш бўйича ташкил қилган лойиҳасида иштирок қилиб, 85 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағга жиҳоз олиб келинишини таъминлайдиган грант соҳиби бўлди.

Таълим муассасасидаги тозалик ва тартиб-интизом билан кўзга ташланаётган 55-сонли (мактаб директори Даврон Ариков), 50-сонли (мактаб директори Алишер Эшниёзов) мактаблар қаторидаободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида бошқаларга ўрнак бўлаётган 33-сонли (мактаб директори Ҳанифа Яхшимова), 69-сонли (мактаб директори Баҳром Кўлбаев), 52-сонли (мактаб директори Қодирберган Ешчанов), 76-сонли (мактаб директори Нурбек Йўлдошев) мактаблар қаторида 6-, 27-, 31-сонли мактабларни, таълим муассасасини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёрлашда намуна бўлаётган 11-сонли (мактаб директори Зулфия Юсупова), 40-сонли (мактаб директори Санобар Хўжамуратова), 10-сонли (мактаб директори Гуласал Матёқубова), 22-сонли (мактаб директори Бегмурат Шамуратов), 1-сонли (мактаб директори Инобат Нуримбетова), 20-сонли (мактаб директори Умид Яқубжанов), таълим самарадорлигини оширишда пешқадамлик қилаётган 16-сонли (мактаб директори Шуҳрат Жуманиязов), 26-сонли (мактаб директори Ялғош Шамуратов), 64-сонли (мактаб директори Шуҳрат Қурбонов) каби мактаблар қаторида 9-, 12-, 13-, 18-, 29-, 39-, 44-сонли мактабларни, тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирларда жонбозлик кўрсатаётган 48-мактабни атаб ўтиш ўринли.

Эришган ютуқларимиз ўзимизники. Мен шу нарсани таъкидлашни истардимки, биз мавжуд имкониятларимиздан тўла фойдалана олдикми ёки йўқми, деган савол билан ўз-ўзимизга мурожаат қилишимиз керак. Ана шундагина биз қўлга киритаётган ютуқларимиз кўламини кенгайтириб, эл-юртимиз ишончини оқлашга интиламиз.

Бу борадаги ютуқларимиз тубандагиларда кўринади:

Ўтган ўқув йилида бўлиб ўтган "Билимлар беллашуви”нинг ҳудудий ва туман босқичи натижаларига кўра 64-, 40-, 31-, 18-, 29-, 26-, 9-, 28-, 15-, 6-, 16-, 12-, 36-, 22-, 55- ва 39-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари тегишлича ўртача 68 баллдан 58 баллгача тўплашга эришишган. Лекин,бир хил имкониятга ва бир хил шароитга эга бўла туриб 58-, 54-, 25-, 72-, 14-, 24-, 81-, 53-, 51-, 3-, 8-, 80-, 70- ва 77-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртача 10 баллдан 40 баллгача тўплашга эришишган, холос.

Энг ачинарлиси шуки, охирги 4 йилда, яъни, Билимлар беллашуви тадбири жорий қилинган йиллар давомида 76 та умумтаълим мактаблари орасида сурункали тарзда:

25-сонли мактаб 73-ўриндан;

54- ва 81-сонли мактаблар 68-ўриндан;

24-сонли мактаб 65-ўриндан;

51- ва 53-сонли мактаблар 63-ўриндан;

23-сонли мактаб 58-ўриндан;

68-сонли мактаб 57-ўриндан юқори ўринларга кўтарила олишмаган ва аксинча,

40-сонли мактаб 2-ўриндан;

16- ва 64-сонли мактаблар 11-ўриндан;

26-сонли мактаб 12-ўриндан;

31-сонли мактаб 13-ўриндан;

22- ва 55-сонли мактаблар 14-ўриндан;

29-сонли мактаб 15-ўриндан;

6- ва 15-сонли мактаблар 17-ўриндан паст натижа қайд қилишмаган.

Фанлар олимпиадаси бўйича ҳам худди шундай таҳлилларни келтириш мумкин, хусусан, охирги 5 йил давомида унда иштирок қилаётган 76 та умумий ўрта таълим мактаблари орасида:

23-сонли мактаб бир марта 57-ўрин ва қолган йилларда 64-ўриндан юқори;

81-сонли мактаб бир марта 45-ўрин ва қолган йилларда 56-ўриндан юқори;

66-сонли мактаб бир марта 57-ўрин ва қолган йилларда 61-ўриндан юқори;

53-сонли мактаб икки марта 45-46-ўрин ва қолган йилларда 57-ўриндан юқори;

80-сонли мактаб бир марта 26-ўрин ва қолган йилларда 57-ўриндан юқори;

51-сонли мактаб бир марта 43-ўрин ва қолган йилларда 55-ўриндан юқори;

68-сонли мактаб бир марта 43-ўрин ва қолган йилларда 55-ўриндан юқори;

43-сонли мактаб 50-53-ўринлардан юқори;

57-сонли мактаб 47-49-ўринлардан юқори;

37-сонли мактаб бир марта 42-ўрин ва қолган йилларда 53-ўриндан юқори натижаларни қўлга кирита олишмаган.

Шу ўринда айтиш жоизки, 43-, 51- ва 53-сонли мактабларда янги раҳбарлар тайинланиши муносабати билан бир мунча жонланиш кўзга ташланмоқда. Лекин сурункали тарзда кейинги бир неча йилдан буён қолоқликдан чиқа олмасдан, охирги ўринларни эгаллаб келишаётган юқорида санаб ўтилган тегишли мактаб жамоаларига, уларга бошчилик қилиб келаётган мактаб раҳбарларига қандай баҳо бериш кераклигини изоҳлаб ўтиришга ҳам ҳожат бўлмаса керак.

Азиз анжуман қатнашчилари!

Туманимиз халқ таълими ходимларининг, ўқув-тарбия муассасаларининг бошқада бир қатор тадбирларда, мусобақа ва кўрик-танловларда қўлга киритаётган ютуқлари талайгина.

Бутун ўқув йили давомида сидқидилдан меҳнат қилиб, фарзандларимизга билим сирларини ўргатиш борасида самарали натижаларни қўлга киритаётган мактабларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда. Ўқув-тарбия самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи "Устоз-шогирд”, "Ўрган-ўргат” тадбирлари, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар, спорт мусобақалари, турли хил кўрик-танловлар, мактабда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда куз-қиш мавсумига тайёрлаш, 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичи билан тўлиқ қамраб олиш каби тадбирларда сезиларли ютуқларни қўлга киритаётган 11-, 15-, 16-, 18-, 22-, 26-, 28-, 31-, 33-, 40-, 50-, 55-, 64 - ва 69-сонли мактаблар қаторига 1-, 5-, 9-, 10-, 12-, 13-, 20-, 29-, 36-, 39-, 41-, 42-, 44-, 52-, 56-, 67-, 75-сонли умумтаълим мактабларининг қўшилиб келаётгани бизни қувонтиради.

Ҳурматли анжуман қатнашчилари!

Бугун биз ушбу анжуманда таълим муассасаларини яхши-ёмонга ажратиб ўтириш ниятида эмасмиз. Лекин, юртбошимиз "Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, "Бизнинг халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғирилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”.

Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар тараққиётимизга ва ёшлар тарбиясига тажовуз қилмоқда. Маънавий таҳдидлар шаклларининг аксарияти информацион хуруж ва уйдирмаларни тарқатиш орқали юз бермоқда. Бугунги кунда тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин. Ҳозирги даврда ҳар биримиз маънавий таҳдидларга нисбатан лоқайдлик, бепарволик ва беғамлик иллатидан халос бўлишимиз, ҳар бир фуқаро юртимизда, жаҳонда содир бўлаётган ҳар қандай воқеа, ҳодиса, жараёнлар менга, ме

Янгиликни бўлишинг: