"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Партиялар ҳаёти

"Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал - Демократик партияси туман Кенгаши томонидан партиянинг устувор йўналишлари ҳамда Дастур ва Низомига асосан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунга келиб партия аъзоларининг умумий сони 616 нафарга етди, улар 31 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган. Аъзолардан 70 нафари тадбиркорлар, 201 нафари фермерлар, 8 нафари хунармандлар, 143 нафари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари, 178 нафари аёллардир.

Партия туман Кенгашининг қарорига мувофиқ шу йил 1 мартдан 30 мартгача тумандаги бошланғич партия ташкилотларининг хисобот - сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Ҳисобот - сайлов йиғилишларида 31 та бошланғич партия ташкилотининг 7 тасида раис ва раис ўринбосарлари янгидан сайланди. 24 та бошланғич партия ташкилотлари раислари ушбу лавозимларга қайта сайландилар.

Янгиликни бўлишинг: