"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

PАВОН ЙЎЛЛАP обод манзилларга элтади

Туманимизда жойлашган умум-фойдаланувдаги автомобиль йўллари 1979 йилда асфальт қилинган. Ўшанда йўлларнинг асоси тайёрланмасдан, асфальт ётқизиш ишлари олиб борилгани учун ишлар сифатсиз бажарилган.

Pеспубликамиз мустақилликка эришгандан сўнг, 1991 йилдан шу кунгача эски тупроқ йўллар ва бузилган, таъмирга муҳтож йўлларга шагал қоплама, қора қоплама ва асфальт ётқизилиб, умумфойдаланувдаги йўлларнинг қарийб 50 фоизи, хўжаликлараро ички йўлларнинг 80 фоизи қайтадан таъмирланди.

Айни кунда туманимиз ҳудудида 340 километр умумфойдаланувдаги, 710 километр хўжаликлараро ички йўллар мавжуд бўлиб, бу йўлларнинг 200 км. қисмини асфальт қоплама, 298 км. қисмини қора қоплама ва 319 км. қисмини эса шағал қоплама ташкил этади.

Айниқса, истиқлолдан кейин тараққиётимизнинг бошқа соҳалари каби йўл қурилиши соҳасига ҳам ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилиб, янгидан йўллар қурилишига, мавжуд йўлларни таъмирлаш ва сақлаш ишларига катта маблағлар ажратилмоқда.

Бунинг натижасида туманимизда сўнгги 7 йил ичида (2007-2013 йиллар) жами 123 километр йўллар таъмирланди, шундан 32 километр умумфойдаланувдаги, 81 километр хўжаликлараро ва 10 километр намунавий уй-жой мавзелари йўлларига асфальт, қора қоплама ва шағал тош ётқизилиб, 16,2 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилди.

Собиқ иттифоқ даврида корхонамиз йиллик иш ҳажми солиштирма баҳода 500 млн. сўмни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб бу кўрсаткич 10 бараварга ошди.

Йўл қурилиши ва йўлларни таъмирлаш ишларидан олинган даромаддан 2 та оғир юк кўтарувчи самосвал, 2 та транспорт трактори, 2 та юклагич ва бошқа техникалар харид қилиниб, корхонанинг моддий техника базаси янада мустаҳкамланди.

Истиқлол туфайли юртимизда йўл қурилиш соҳасига катта эътибор қаратилиб, нафақат шаҳар марказлари, чекка қишлоқларда ҳам замон талаблари даражасига жавоб берадиган равон йўллар қурилаётганлиги турмушимизни янада обод қилиб, аҳолига қулайлик яратмоқда.

Олимбой АБДУЛЛАЕВ,

ТЙХПТФК директори.

Янгиликни бўлишинг: