"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

“Мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда “Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида тарғибот ойлиги ўтказиш тўғрисида

Мамлакатимиз мустақилликка эришган 1991 йилдан бошлаб туман газетаси жамиятни эски тузум мафкурасидан халос қилиб, мустақилликни мустаҳкамлашдек буюк ва шарафли вазифани адо этишда, халқимизни миллий истиқлол ғояларига садоқат, минг йиллар давомида шаклланган қадриятлар, миллий урф-одат ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялашда, уларни имон-эътиқодли қилиш, дунё тамаддунига ҳисса қўшган ота-боболаримизнинг бой маънавий меросини асраб-аввайлаш ва унинг бебаҳо қадр-қимматини ёшларга англатиш, уларнинг қалбларида фахр-ифтихор, Ўзбекистоннинг буюк келажагига ишонч туйғуларини уйғотишда муҳим восита бўлмоқда.

Бугун эркин ва озод Ватан, обод ва фаровон турмуш қуриш, мамлакатимизни ҳар жиҳатдан тараққий эттириб, демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуриш, уни дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшиш, аҳолини, айниқса ёшларни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда ҳам "Тараққиёт кўзгуси” газетаси фидойи ва жонкуяр тарбиячи вазифасини бажармоқда.

Айниқса, ҳозирги глобаллашув даврида ва шиддатли замонда "Тараққиёт кўзгуси” газетаси, унинг иловаси "Менинг оилам” газетаси ҳамда таҳририятнинг Интернетдаги www.amunews.uz веб-сайтида берилаётган тезкор ва холис хабарлар, публицистика жанрига оид ижтимоий-маданий, маънавий-маърифий ҳамда иқтисодий ҳаётни тўлақонли акс эттирувчи лавҳа ва очерклар туманимиз аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Шуларни ҳисобга олиб, мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти катта эканлигини эътироф этган ҳолда

ҚАPОP ҚИЛАМАН:

1. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти меҳнат жамоасининг туманда 2014 йил 15 июлдан 15 августгача "Мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида тарғибот ойлиги ўтказиш тўғрисида билдирган таклифи маъқуллансин.

2. "Мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида тарғибот ойлиги ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин (иловалар берилмайди).

Ташкилий қўмитага Мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамиятига бағишланган барча тадбирларни юқори савияда, мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигига ҳамоҳанг тарзда ташкил қилиш ҳамда ўтказиш вазифаси топширилсин.

3. "Мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида ўтказиладиган тарғибот ойлиги доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти (Ғ.Ешниёзов)га тарғибот ойлигини ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг бажарилиши бўйича ҳар ҳафтада Ташкилий қўмитага ахборот бериб бориш вазифаси топширилсин.

5. Тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари белгиланган учрашувлар режасига мувофиқ ўз меҳнат жамоаларида, овул ва маҳаллаларда тарғибот ойлиги доирасида ўтказиладиган ижодий кечалар, адабий-бадиий учрашувларни юқори савияда ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова зиммасига юклансин.

P.Йўлдашев,

Амударё тумани ҳокими.

2014 йил 7 июль, 443-сон.

Янгиликни бўлишинг: