10.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
10.11.2026, 15:01
Жамият 👁 444

ҚИПЧОҚ ШАҲАРЧАСИДА “ҲОЖИ ЭШОН БОБО” ЖОМЕЪ МАСЖИДИ БИНОСИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

ҚИПЧОҚ ШАҲАРЧАСИДА “ҲОЖИ ЭШОН БОБО” ЖОМЕЪ МАСЖИДИ БИНОСИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Мавзуга оид фотолавҳалар

Юртимиздаги тинчлик, осойишталик ҳамда муқаддас динимиз, бебаҳо қадриятларимизни асраб-авайлашга бўлган давлат даражасидаги эътибор сабаб, муқаддас қадамжолар, масжидларимиз кўркам қиёфа касб этмоқда. Азиз авлиёлар, олим-у уламолар қўним топган зиёратгоҳ масканлар ободонлаштирилиб, зиёратчиларга шароитлар яратилмоқда.

24 июль куни Қипчоқ шаҳарчасидаги “Ҳожи эшон бобо” жомеъ масжиди биноси қурилишини бошлаш учун тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди. Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Бахтжон Ҳабибуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Қозияти қозиси Шамсуддин Баҳоуддинов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, “Юсуф эшон бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсафоев ва бошқа мутасаддилар, масжид жамоати иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш  ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳудудларда фаолият юритаётган масжидларнинг эски биноларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган бўлиб, унга кўра ҳудудларда янги масжидлар қурилмоқда. Эскилари қайта таъмирланиб, янгидан реконструкция қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида яна 15 та масжид иш бошлаши арафасида бўлиб, янгидан қурилаётган масжидлар сони кўпаймоқда.

Қипчоқ шаҳарчасида жойлашган ушбу “Ҳожи эшон бобо” жомеъ масжиди ҳам катта йўли ёқасида жойлашган бўлиб, маҳаллий йўловчиларнинг ибодатларини адо этиб олишлари  учун қулай жой ҳисобланади. Масжиднинг лой пахсадан тикланган эски биноси 1989 йилда қурилган бўлиб, 1-2 бўлмадан иборат бу иншоот ҳозирги кун талабига жавоб бермайди. Шу боис, олти сотихдан ортиқ майдонда ҳашар йўли билан тадбиркорлар ва хайрия қилувчиларнинг ҳомийлик ёрдами ҳисобига қурилаётган янги масжид 1000 кишини сиғдира оладиган катта хонақоҳ, намозхона, таҳоратхона, қўшимча маъмурий хоналардан иборат бўлиши режалаштирилган. Қўшимча 80 сотих ер майдонида эса ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида игнабаргли, манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экилиши, яшил майсалар билан қопланиши кўзда тутилган. Шунингдек, тахминий қиймати 3,5 млрд. сўмга яқин бўлган лойиҳага кўра қурилаётган ушбу янги бинони табиий газ ва электр, алоқа тармоқларига улаш, ибодатчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳам кўзда тутилган.

Тадбирда қатнашчилар бугунги кунда масжидлар кундан-кунга обод бўлаётгани, шарқона услубда қайта қурилиб, чиройли кўринишга келтирилаётгани, намозхонлар учун қулай шароитлар яратилаётгани, халқимиз қулайликларга эга, шинам масжидларда эмин-эркин ибодатлар қилаётганини мамнуният билан эътироф этишди.

Маросимда Қуръон тиловат қилинди ва янгидан қурилиши бошланаётган масжид тез орада бунёд бўлиши, уларда мўмин-мусулмонлар ибодатлар қилишини сўраб дуолар қилинди. Дуога қўл очганлар ушбу масжиднинг то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикр-у тасбеҳлар қилинадиган саждагоҳ, моддий ва маънавий обод масканга айланишини тиладилар. Шундан сўнг, йиғилганлар дуо ва эзгу ниятлар билан рамзий қозиқни қоқиб, масжид қурилишига оқ фотиҳа бердилар. 

Қипчоқ шаҳарчасидаги Амударё дарёси устида бунёд этилаётган янги ва замонавий кўприк яқинида жойлашган ушбу масжид  туманда зиёрат туризми ривожланишини таъминлайдиган масканга айланиб, ҳудуд аҳолисининг ибодатлари, диний-маърифий билимлари, дунёқараши кенгайиши учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026