"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Эрта турмуш - келтирар ташвиш

Организмнинг репродуктив имкониятлари инсон саломатлигининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Бўлажак оналар ҳисобланган қизларимизнинг репродуктив саломатликларини муҳофаза қилишни гўдаклигиданоқ бошлаш зарур.

Шу боис, бўлажак оналар-қизларни оила қуришга, фарзанд кўришга, жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёрлаб бориш долзарб аҳамиятга эга. Бунинг учун аввало қиз фарзанд вояга етиб, ўқиб, бирор касб ҳунарга эга бўлиши, турмуш қуришига ҳар жиҳатдан тайёр бўлиши лозим.

Қиз бола келажак авлоднинг яратувчисидир. Шунинг учун ҳам илк болалик давридан бошлаб, токи балоғат ёшига қадар уларни мустақил ҳаётга тайёрлашимиз, организмида бўладиган ҳар бир физиологик ўзгаришларни билишларига ёрдам беришимиз зарур. Тиббиётда аёл умри беш даврга бўлинади: болалик даври - 8-11 ёшгача, балоғатга етиш даври - 11-17 ёш, етуклик даври - 17-35 ёш, ўтиш даври - 37-45 ёш, кексалик даври эса 55 ёшдан юқори бўлади.

Қиз болалар балоғат, яъни ўсмирлик даврида унинг ички жинсий аъзолари шаклланган, лекин тўла тараққий этмаган бўлади. Қиз болаларда репродуктив саломатликларининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омилларининг олдини олиш аввало, оила, тиббиёт ходимлари, педагоглар, қолаверса маҳалла томонидан биргаликда олиб борилиши лозим. Эрта ёшда ҳомиладор бўлиш туғиш жараёнида она ва боланинг соғлигига хавф солиши мумкин. Маълумки 15-17 ёшгача қизлар тўлишиб бўйлари ўсиб қолади, аммо бу ҳали уларнинг она бўлиши учун етилганликларини билдирмайди. Қизларда 15-16 ёш хали ўсмирлик даври ҳисобланиб, бу вақтда қизлар руҳан ҳамда жисмонан тўлиқ ривожланмаган шахс сифатида тўла шаклланмаганлиги туфайли организм ҳомиладорлик, туғруқ ва соғлом фарзандни дунёга келтиришга тўлалигича тайёр бўлмайди. Натижада эрта фарзанд кўриш ёш она ва ундан туғилажак бола саломатлигига ҳам маълум даражада хавф туғдиради. Ҳомила тушиш хавфи, ҳомиланинг нимжон ривожланиши, ҳомиладорликнинг оғир кечиши, экстрагенитал касалликларнинг авж олиши яъни камқонлик, буйрак касалликлари, қон босимининг ошиши, асаб тизими касалликлари, аъзолар шаклланишида камчилик ёки нуқсонларнинг учраб туриши, чақалоқнинг эрта ва нисбатан кам вазнда туғилиши кўпроқ учрайди. Она ва бола ўлими кўрсаткичи ҳам шу ёшда катта ёшдагиларга нисбатан кўпроқ учрайди. Қизлар 20 ёшдан кейин жисмонан ва руҳан она бўлишга тайёр бўладилар. Аёллар учун фарзанд кўришнинг энг қулай даври 20-30 ёш оралиғидир.

Халқимиз оилага улкан эътибор билан қарайди. Йигит аҳволи, қизнинг саломатлиги, иложи борича етти пушти ҳақида маълумотларга эга бўлиш учун ҳаракат қилинади. Бу дегани келажак авлоднинг етук, жисмонан бақувват, руҳан соғлом бўлишига асосдир. Чунки оилавий ҳаёт саломатлик билан бевосита алоқадор. Соғлом турмуш тарзи барқарор бўлган, меҳр-оқибат устун оиладагина бахтиёрлик ҳукм суради.

Барно Янгибоева,

гинеколог шифокор.

Янгиликни бўлишинг: