"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Ҳар бир оила бахтиёр яшасин

"Дўрман” овули туманимизнинг энг чекка ҳудуди бўлиб, 448 хонадонда 2453 нафардан зиёд турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшашмоқда.

Ҳудудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ҳаётимиз манбаи бўлган яшил дарахтларни кўпайтиришга алоҳида эътибор берилаяпти.

Овулнинг ҳар бир хонадони оила иқтисоди таянчи бўлган томорқа ерларга эга ва ундан йил сайин самарали фойдаланишга эришмоқда.

Шунингдек, йўл бўйларига, ариқлар четларига турли манзарали дарахтлар, гуллар экиб парваришлаб, овулимиз файзига-файз қўшишга ҳаракат қилаяпмиз.

Овул ёшларининг давр талабига мос вояга етишлари, оилаларнинг тинч-хотиржам яшашлари, овулдошлар орасида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ҳукмрон бўлиши ва бахтиёр, тинч-хотиржам яшашларига эришиш бизнинг энг муҳим вазифаларимиздандир. Буларга эришиш учун овул фуқаролар йиғинимизда ташкил этилган комиссиялар аъзолари билан биргаликда тинимсиз иш олиб бораяпмиз. Хусусан, ҳудудимиздаги мактаб, коллеж ва бошқа корхона-ташкилотларда ёшларнинг турли зарарли оқимларга кириб кетишининг олдини олишга, ўзбекона одоб-ахлоқни тарғиб этишга, уларни миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз руҳида тарбиялашга оид турли маданий-маърифий кечалар, суҳбатлар ўтказаяпмиз. Тадбирларимиз таъсирчанлигини ошириш учун уларни бевоситаёшларнинг ўзлари иштирокида тайёрлашга ҳаракат қилаяпмиз.

Бунда бизга ҳудудимизда истиқомат қилувчи тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар яқиндан ёрдам беришаяпти.

Тўй-маъракаларни, турли маросимларни ихчам, ортиқча исрофгарчиликларсиз ўтказишга интилишимизни бутун аҳолимиз қўллаб-қувватлаётир.

Ҳаётда ҳар бир инсон бахтли, эмин-эркин, фаровон яшашга ҳақли.

Мамлакатимизда ана шундай турмуш даражасига эришиш учун барча шароитлар муҳайё. Ва шу имкониятлардан фойдаланишда амал қилишимиз лозим бўлган мамлакатимиз қонун ҳужжатлари мавжуд. Бу ҳақда аҳоли орасида кенг тушунтиришлар олиб бораяпмиз.

Мақсадимиз ҳар бир хонадон фаровон, бахтиёр турмуш кечиришига эришишдир.

Мурод Қурбонбоев,

"Дўрман” овул фуқаролар йиғини раиси.

Янгиликни бўлишинг: