"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9510.99 +15.32
  • 1 EUR = 10476.4 +11.00
  • 1 RUB = 147.79 -1.74

“Соғлом бола йили” янгиликлари

Яқинда Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига Қиличбой ОФЙ ҳудудида жойлашган 92-02К ҳарбий қисм командири капитан Ш.Тугаев ва Э.Аляминовлар ўқувчилар билан учрашдилар. Учрашув давомида ўқувчиларга ҳарбий соҳага оид маълумотлар берилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

***

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоираси, иқтидорли журналист, 15 дан зиёд насрий, назмий асарлар муаллифи Гулистон Матёқубованинг "Ота уйим" номли янги китоби нашрдан чиқди.

Китобдан адибанинг сўнгги йилларда турли жанрларда ёзган асарлари ва таржималари ўрин олган

***

"Камолот” ЁИҲ ҳомийлигидаги "Камалак” болалар ташкилоти ташкил қилинганининг 13 йиллигига бағишлаб 23 май куни туман маданият уйида "Камолот сари” мавзусида ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда таъкидланганидек, туманимизда "Камалак” аъзолари сони 16248 нафарни ташкил қилади. Бу йил уларнинг 3197 нафари "Камолот” аъзолигига қабул қилинади.

***

21 май куни Амударё академик лицейида "Таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш - замонавий таълимнинг бош мезони" мавзусида Pеспублика ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Қорақалпоғистон Pеспубликасидаги барча академик лицейлар вакиллари иштирокида ўтказилган ушбу семинарда "Очиқ дарс"лар ташкил этилди ва академик лицейлар ўқитувчиларининг ўқув-услубий ҳужжатлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Бошқармаси бўлим бошлиғи Е.Султонов иштирок этди.

***

Туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида "Маҳалламиз паҳлавонлари" турнир мусобақалари ўтказилди.

Бир қанча ташкилотлар томонидан ташкил этилган ушбу турнир мусобақаларида жами 4230 нафар болалар иштирок этишди. Уч босқичда ўтказилган турнирнинг финал босқичида ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган ёш паҳлавонларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқлар топширилди.

Биринчи ўринни эгаллаган туманимиз маҳаллаларининг ёш паҳлавон курашчилари ушбу турнирнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олдилар.

Янгиликни бўлишинг: