"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Диарея - хавфли касаллик

Ич кетиш (ўткир диарея) кўпроқ болаларда учраб, "ифлос қўл касалликлари” ичбуруғ, салмо-неллёз, овқатдан заҳарланиш, қорин тифи каби кўпгина юқумли ошқозон ичак касалликларининг белгиси ҳисобланади.

Диарея касалликларини бактериялар, вируслар келтириб чиқаради ва мевалар, полиз маҳсулотларини ювмасдан истеъмол қилганда, сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали юқади.

Диарея касаллигида ичнинг узоқ вақт тез-тез кетиши оқибатида бемор кўп миқдорда суюқлик йўқотади, натижада боланинг танаси қуриб боради. Бу ҳол ўз навбатида қон айланиши жараёнининг бузилишига олиб келади. Бемор ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Агар беморнинг ичи тез-тез ва суюқ кетса, кўнгли айниса, қусса, нажасида шилимшиқ модда, йиринг ёки қон бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат этиши зарур.

Беморга врач келгунга қадар йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш мақсадида кўпроқ суюқлик ичириш зарур, бунинг учун регидрон эритмаси, у бўлмаса оддий қайнатилган сув, гуруч қайнатмаси, кўк чой, газланмаган минерал сувлар ёки кефир ичириш мумкин. Ич кетиш оқибатида бемор суюқлик билан бирга зарур озиқ моддаларни ҳам йўқотади, шунинг учун овқатлантириш зарур бўлади, агар бемор оч қолса, у яна ҳам ҳолсизланиб қолади.

Қайнатиб пиширилган таомларберилса,осон ҳазм бўлади. Ошқозон-ичак йўлинизўриқтирмайди, таомниоз-оздан тез-тез едиришлозим.

Кўкрак эмадиган болани одатдагидан кўра тез-тез, кам миқдорда эмизиш керак. Чунки она сутида бола учун зарур бўлган озуқа моддалари ва суюқлик бўлиши билан бирга, юқумли касалликларга қарши курашувчи омиллар ҳам мавжуд. Шифокор маслаҳатисиз беморга антибиотик бериш мумкин эмас. Чунки антибиотиклар беморнинг аҳволини янада оғирлаштириб қўйиши мумкин.

Диарея касалликларининг олдини олиш учун умумий ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.

Диареянинг олдини олишда гигиеник ва санитар коммунал тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Озиқ-овқат муассасалари, бозорлар, умумий овқатланиш жойлари, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи дўконлар, болалар муассасалари ва сув билан таъминловчи объектларда санитар режимни сақлаш лозим.

Болаларни оилада, болалар муассасаларида гигиеник тарбияга ўргатиш керак. Аҳоли орасида сифатсиз ичимлик сувдан фойдаланмаслик (термик ишлов берилмаган) ва ифлосланган сув ҳавзаларида чўмилмаслигини таъминлаш зарур. Болалар учун идиш-товоқларни алоҳида тутиш, ишлатилгандан сўнг тозалаб ювиш ва устига тоза дока ёпиб қўйиш керак.

Болаларни сўрғичга ўргатмаслик зарур, чунки сўрғич болаларга касаллик юқтирувчи омил бўлиши мумкин.

Ҳар доим болаларга тоза, қайнатилган сув бериш, сувни ичишдан олдин 15-20 минут давомида қайнатиш тавсия қилинади.

О.Ҳалимов, Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

(Фото - http://www.buxdti.uz)

Янгиликни бўлишинг: