"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ОЗОДАЛИК ВА ОБОДЛИК ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ГАPОВИДИP

Тумандаги овул ва маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш, ижтимоий соҳа объектларининг санитария ҳолатини яхшилаш, аҳолининг санитария маданиятини янада ошириш мақсадида туман ДСЭНМ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида туман ДСЭНМ томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида маҳаллалардаги ишчи гуруҳ билан ҳудудларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, тумандаги мавжуд кўп қаватли турар жой бинолари санитария ҳолатини яхшилаш, хонадонларда озодаликни сақлаш, кўчаларни ва ҳудудларни, оқар сув манбаларини уй-рўзғор чиқиндилари билан ифлосламаслик, ҳар бир хонадонда мевали ва манзарали дарахт ҳамда уй олдида гул кўчатларини экишни ташкил этиш, уйларнинг фасад қисмини оқлаш, ошхона ва ҳожатхоналарни санитария талаблари даражасида сақлаш, аҳоли ўртасида ҳар хил юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш борасида тумандаги 28216 та хонадонларда ДСЭНМ, тиббиёт ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида санитария тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Назорат давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига, ўзини-ўзи бошқариш органларига ҳамда тумандаги кўп қаватли турар жойларда истиқомат қилувчи фуқароларга ДСЭНМнинг чиқиш хатлари билан тегишли тавсиялар берилди. Юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган санитария талабномалари тарқатилди. Шунга қарамасдан кўп қаватли турар жойларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, хонадонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда турар-жой биносининг теварак-атрофларида санитария тозалаш ишлари етарли даражада йўлга қўйилмаётганлиги аниқланмоқда.

ДСЭНМ мутахассислари томонидан берилган тавсияларнинг бажарилиши юзасидан ўрганишлар натижасида атроф-муҳитни, очиқ сув ҳавзаларини маиший чиқиндилар билан ифлослаган, шунингдек санитария қоида ва меъёрлари талабларига риоя қилмаган 47 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Pеспубликаси МЖтКнинг 53-моддаси асосида маъмурий жавобгарлик ишлари қўзғатилиб, жаримага тортилди, йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги "Pеспублика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига асосан маҳаллаларда, аҳоли пунктларида ва кўп қаватли уйлар атрофида чиқинди йиғиш майдончалари қурилиши 2014-2015 йиллар дастурига киритилган бўлиб, ҳозирги кунда туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

ДСЭНМ мутахассислари томонидан ҳудудлардан санитария-гигиена лабораториясига водопровод сувидан 131 намуна олиниб, 60 таси, қудуқ сувидан 87 намуна олиниб, 61 таси, атроф-муҳитдан 30 намуна олиниб, 10 таси, тупроқ намуналаридан 18 та намуна олиниб, 2 таси, очиқ сув ҳавзаларидан 16 та намуна олиниб, 9 таси, озиқ-овқат маҳсулотларидан 375 та намуна олиниб, 19 таси санитария-гигиена талабларига тўғри келмаслиги аниқланиб, талабга жавоб бермаганлиги учун тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Биз экологик тоза муҳитни ўзимиз яратмагунимизча турли юқумли касалликлардан қутула олмаймиз. Бунинг учун бизга ва фарзандларимизга етарли экологик билим, экологик маданият керак. Болаларимиз экологик тушунча ва билимни, тартиб-интизомни энг аввало ота-онасидан олади, сўнгра мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари ва қолаверса, ҳаёт мактабидан олади. Экологик билим ва маданият санитария маданияти билан ўзаро узвий боғланиб, уйғунлашиб кетган билим ва маданиятдир.

Оилада соғлом фарзандларни тарбиялашда соғлом муҳитни шакллантириш, ҳар бир хонадонда ободонлаштириш, тозаликка риоя қилиш, ҳудудларга мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари экиш, кўча ва маҳаллаларни обод қилиш асосий вазифадир. Чунки ҳар бир хонадон озодалиги ва ободлиги инсон саломатлиги гаровидир.

 

Т.Бобониёзов,

туман ДСЭНМ бош шифокори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - http://uza.uz/)

Янгиликни бўлишинг: