"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ИХЧАМ, КУЛАЙ, КЎPКАМ УЙ-ЖОЙЛАP юртимиз чиройига-чирой қўшмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янгидан қурилган, бири-биридан кўркам уй-жойларни кўриб, халқимиз турмуши тобора фаровонлашиб бораётганига гувоҳ бўласиз. Амалга оширилаётган жами бунёдкорликлар, ободончиликлар халқимизнинг эзгуликка, яратувчанликка интилишини, мамлакатимиздаги барқарор тинчлик, осойишталик бу ҳаракатларга замин бўлаётганини англаш қийин эмас.

Айниқса, мамлакатимиз Президентининг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ намунавий лойиҳа асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган 217 та ихчам, кўркам ва барча қулайликларга эга уй-жойлар туманимиз кўркига-кўрк қўшиб турибди.

Намунавий лойиҳа асосида уй-жойлар қурилиши бошланган дастлабки 2010 йилда туманимизда 60 та ҳовли қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлса, қишлоқ аҳолисининг уй-жойга, айниқса, намунавий лойиҳа асосида қурилаётган уйларга талабининг кўплиги инобатга олинган ҳолда 2011 йилда "Тақирқалъа” аҳоли пунктида 25 та, Қиличбой овулининг "Олмазор” маҳалласида 17 та, "Тўлқин” овулининг "Бағанали” аҳоли пунктида 8 та, туман бўйича жами 50 та турар жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2012 йилда 37 та, 2013 йилда эса 70 та ҳар бири 12 сотих ер майдонига эга бир неча хил ҳажмдаги уйлар қурилди.

Намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойларга талаб катта эканлиги инобатга олинган ҳолда жорий йилда туманимизнинг "Тақирқалъа”, "Олмазор”, "Вахум” аҳоли пунктларида 70 та уй-жойлар барпо этиш режалаштирилиб, йил бошиданоқ қурилиши бошлаб юборилди. Жами 10879,2 млн. сўмлик қурилиш ишларининг йилнинг 1 май ҳолатига 5428,6 млн. сўмлик ҳажми бажарилди.

Жумладан, ер ишлари 100 фоиз, фундамент ишлари 100 фоиз, ғишт териш ишлари 70 фоиз, электр монтаж ишлари 38,6 фоиз, том ёпиш ишлари 34,3 фоиз, ички сувоқ ишлари 34,3 фоиз, иҳота деворлари фундаменти ишлари 68,7 фоиз ва бошқада ишлар бажарилди. Қисқа қилиб айтганда режадаги иш ҳажмининг 50 фоиздан ортиғи адо этилди. Бу рақамлар 1 сентябрга қадар туманимизда 70 та оила барча қулайликлар яратилган чиройли ва обод ҳовлиларга эга бўлишидан далолат беради.

Мазкур уй-жойларнинг ташқи муҳандислик тармоқлари бўйича 136.0 млн. сўмлик, жами узунлиги 2,219 км. сув тармоғи қурилиши ишлари, 278 км. газ тармоғи қурилиши ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, 1,382 км. узунликда электр тармоқлари, 2,415 км. масофада йўл қурилиши режалаштирилган бўлиб, бу йўналишлар бўйича ҳам ишлар олиб борилаяпти.

Шуниси эътиборлики, барпо этилаётган янги аҳоли пунктларида болалар майдончалари ҳам ўрин олган. Шунингдек, маҳалла гузари, маданий-маиший объектлар қуриш ҳам режалаштирилган. Масалан, "Тақирқалъа” мавзесида 76-умумтаълим мактаби, "Олмазор” қишлоқ врачлик пункти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Қисқа қилиб айтганда, намунавий лойиҳа асосида қурилиб, фойдаланишга топширилаётган уй-жойларга ихчам, кўркам, барча қулайликларга эга бўлгани учун ҳам талаб ортмоқда. 2015 йил учун ҳам янгидан қуриладиган "Чойкўл” овулининг "Босув” маҳалласида 42 та, А.Темур номли овулнинг "Тақирқалъа” аҳоли пунктида 15 та, "Ўрта қалъа” овулининг "Вахум” аҳоли пунктида 25 та, жами 80 та уй-жой учун талабгорлар рўйхати шакллантирилмоқда. Ҳозирги кунда 30 нафардан ортиқ фуқаро рўйхатга олинган. 80 та уй-жой олувчилар шакллантирилгандан кейин сентябрь ойидан кейинги йил учун уй-жой қурилиши бошлаб юборилади. Бу ҳовли-жойларни қуриш учун узоқ муддатли имтиёзли кредит ажратилаётгани аҳолига яна бир қулайликдир. Шунингдек, тўлов шакли хоҳлаган турда амалга оширилади, кредит расмийлаштирилганидан кейин 6 ой давомида фақат кредит фоизи тўланади, Солиқ Кодексининг "Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари тўғрисида”ги 179-моддаси 30-бандига асосан уй эгаси ва унинг ёрдамчи тўловчисининг даромадлари якка тартибда уй-жойни қуриш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилганида даромад солиғидан озод қилинадиган имтиёзлар ҳам мавжуд.

Бу эса халқимиз турмуши ободлигига хизмат қилади.

Ойгул PАЖАБОВА.

М.ШОМУPОДОВ олган сурат.

Янгиликни бўлишинг: