"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Заковатли ёшлар

Бизнинг 29-сонли мактабимизда тарих фани ўқитувчиси раҳбарлигида "Заковат клуби” ташкил этилган. "Заковат клуби” юқори синфлар ўртасида ташкил этилган бўлиб (6-9-синфлар), ҳар синфдан 6 нафар энг билимдон ва зукко ўқувчилар аъзо бўлишган. "Заковат клуби” ўйинлари режа асосида, ҳар ҳафтада бир марта бўлиб ўтади. Саволлар мактабимиз ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан тузилиб, "Заковат клуби” раиси томонидан кўриб чиқилади ва илмий, мантиқий томондан яхши, деб топилган саволлар ўйинга қўйилади. 1-босқичдаги ўйинлар параллел синфлар ўртасида бўлиб ўтди. 2-тур ўйинга 6-,8-,9-синфлар қатнашдилар ва финал босқичи 9б-синф билан 6А-синф ўртасида бўлиб ўтди ва 9б-синф 5:4 ҳисоби билан ғолиб бўлди.

"Заковат клуби” ёшларни теран фикрлашга, билимли, чаққон ва зукко ўқувчиларнинг билимини янада оширишга ёрдам бермоқда. Қолаверса, ўқувчиларни бадиий китоблар, газета ва журналлар ўқишга, замон билан ҳамнафас бўлишга ундамоқда.

Холида Собирова, 29-сонли мактаб ўқитувчиси.
Янгиликни бўлишинг: