"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

9 апрель - Қорақалпоғистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинган кун

Конституция - ОБОД ТУPМУШ АСОСИ

Ўзбекистон Pеспубликаси мустақиликка эришганидан кейин Қорақалпоғистон ҳам Ўзбекистон Pеспубликаси таркибига кирадиган суверен демократик Pеспублика деб эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Pеспубликасининг амалдаги Конституцияси 1993 йил 9 апрель куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Олий Кенгашининг 12-сессиясида қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Конституциясининг 3-моддасига кўра, Қорақалпоғистон  Pеспубликаси ўзининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақид ҳал қилади, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, Ўзбекистон  Pеспубликаси сиёсатига мос сиёсатни олиб боради.

Конституциянинг 5-моддасида кўрсатилишича, Қорақалпоғистон  Pеспубликаси қонун билан тасдиқланадиган ўз рамзлари, байроғи ва мадҳиясига эга.

Конституциянинг иккинчи бўлими инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари, бурч ва мажбуриятлари тўғрисида бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар қонун олдида тенгдир деб кўрсатилган.

Конституциянинг яна битта муҳим ҳусусиятларидан бири, ҳуқуқий ва сиёсий тафаккурнинг энг юксак ютуқларини хозирги замон Конституциявий илмини ўзида мужассам этиб, қорақалпоқ халқи маданияти ва миллий анъаналарининг чуқур илдизларига суянганлигидир, қолаверса, қорақалпоқ халқининг азалдан, асрлар давомида орзу қилиб келган ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқининг мукаммал равишда ифода этилганлигидир.

Ўзбекистон Pеспубликасида ягона фуқароликнинг ўрнатилишига мувофиқ Қорақалпоғистон  Pеспубликасининг ҳар бир фуқароси Ўзбекистон Pеспубликасининг фуқароси бўлиб ҳисобланади.

Конституциянинг 7-, 8-, 9- ва 10-боблари фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида баён қилинган моддаларни ўз ичига олади.

Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳам Конституциянинг алоҳида моддалари билан белгалаб қўйилган, яъни Қорақалпоғистон Pеспубликаси фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ўз вакиллари орқали иштирок этиш, сайлаш ва сайланиш, касаба уюшмаларига, сиёсий  партияларга, жамоат бирлашмаларига уюшиш, қонунларда белгиланган тартибда намойишлар ўтказиш, давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқларига ҳам эгадирлар.

Шунингдек, фуқароларга шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий ҳуқуқлар берилиши билан бирга уларнинг бурч ва мажбуриятлари ҳам Конституцияда ўз аксини топган, яъни фуқаролар қонунларга риоя қилишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга, Қорақалпоғистон  Pеспубликаси халқининг тарихий, маънавий ва маданий  меросини авайлаб-асрашга, маданий ёдгорликларни муҳофаза қилишга, табиатни қўриқлашга ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдилар.

Фуқаролар қонун билан белгиланган тартибда солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга, ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга ҳам мажбурдирлар.

Бугунги кунда Конституция жамиятимизга халқ манфаатлари йўлидаги ислоҳотларни давом эттириш учун шарт-шароитларни вужудга келтириб, ҳуқуқий асослар яратмоқда.

Конституция инсон ҳуқуқларини, барқарорликни ва ҳар бир оиланинг муносиб ҳаёт кечиришида барча фуқароларга ишончли ва истиқболли йўлни белгилаб бермоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, барчани Конституция куни байрами билан қизғин муборакбод этаман.

П.МАТЧАНОВА,

1-сонли туман давлат нотариал идораси нотариуси, II даражали ҳуқуқшунос.

Янгиликни бўлишинг: