"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Огоҳ бўлинг, алдовларга учманг

Айрим фуқаролар хорижда ишлашнинг қонуний йўллари туриб, ноқонуний тарзда чет элга бориб ишлашга ҳаракат қилаётгани сир эмас. Бундайлар эса деярли барча ҳолларда фирибгарларнинг тузоғига тушиб, одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш керак?

Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси борасида фуқароларимизнинг хорижда меҳнат қилишини тартибга солувчи ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб, ўтган давр мобайнида юзлаб туманимиз фуқаролари ана шу имкониятлардан фойдаланган ҳолда хорижий давлатларда ишлаб, тажриба ва кўникмаларини орттиришга муваффақ бўлдилар.

Ўзбекистон Pеспубликасида амалда бўлган "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида бир қатор амалий ишлар амалга оширилди. Марказнинг одам савдосига қарши курашиш борасида 2014 йилга мўлжалланган иш режасига асосан туман ҳудудидаги овул, маҳалла, шаҳарча фуқаролар йиғинларида фуқароларнинг чет элларга ноқонуний иш излаб кетишининг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида профилактик ишлар бўйича участка таянч пункти нозирлари ва Марказнинг ҳудудларга бириктирилган нозирлари билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари, семинарлар ўтказиб борилмоқда.

Марказда одам савдосига қарши курашиш мақсадида ташкил этилган ишонч телефони ҳафтанинг душанба-жума кунлари ишлаб туриши таъминланган. Ишонч телефонига мурожаат қилган фуқароларга Марказнинг малакали мутахассислари томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб келинмоқда.

Одам савдосига қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш бўйича ишларни кучайтириш мақсадида ҳудудларда фуқароларнинг фикрларини ўрганишга алоҳида эътибор берилади.

2013 йилнинг 12 ойи давомида ва 2014 йилнинг 4 ойи давомида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ташаббуси билан 12 марта бўш иш ўринлар ва вакант лавозимлар ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркаларда туманнинг 363 та корхона ва ташкилотлари ўзларида мавжуд бўлган 1343 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Бундан ташқари, ярмаркада 1191 нафар туман фуқаролари, шундан 567 нафар коллеж битирувчилари ҳамда 20 нафар вояга етмаганлар иштирок этдилар. Ярмарка давомида жами 864 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, шундан 498 нафари ёшлар, 365 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчилари, 1 нафари қуролли кучлардан бўшатилганлардир. Ярмаркада қатнашган 20 нафар вояга етмаган ёшларга ишга жойлашишдаги ҳуқуқ ва имтиёзлари тўғрисида маслаҳатлар берилди.

Одам савдоси - инсон қадр-қимматига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан биридир ва унга қарши курашишда нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, балки ҳар бир фуқародан доимий огоҳлик ва ҳушёрлик, бу мудҳиш иллатга қарши курашишда ҳамжиҳатлик талаб қилинади. Барчамиз огоҳ ва ҳушёр бўлайлик.

Гулноза Жуманиёзова,

Амударё, Беруний туманлараро Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ нозири.

(Фото - http://zakovat.uz)

Янгиликни бўлишинг: