"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

“Соғлом бола йили” янгиликлари

Янги корхона иш бошлади

Яқинда туманимизнинг Бобур номли овулида аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи "Умида Сурайё" МЧЖ иш бошлади. Шу муносабат билан 4 та янги иш ўрни яратилди.

(Pеклама ҳуқуқи асосида).

Ёшлар учун кўргазма

10 май куни Амударё академик лицейида "Мутахассислик – сенинг келажагинг” кўргазмаси ўтказилди. Умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг касб танлашларига кўмаклашиш, уларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари фаолияти билан яқиндан таништириш, мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ жалб қилиш мақсадида ташкил қилинган мазкур кўргазмада жами 3,5 минг нафардан ортиқ ўқувчилар қатнашди.

Ўқув семинарлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг май-июнь ойларида "Камолот” етакчилари ва "Камалак” сардорлари учун ўқув семинарлари ва турли тадбирлар уюштирилиши белгиланган.

Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўтказилган шу каби ўқув семинарида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Устави, бошланғич ташкилотнинг иш ҳужжатлари билан ишлаш, етакчининг лидерлик қобилиятини ривожлантириш, ҳаракатнинг ташкилий тузилмалари, ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Семинар давомида интерфаол ўйинлардан фойдаланиб мавзулар тўлиқ тушунтирилди.

Янги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди

Ички бозор талабларини пухта ўрганган ҳолда иш юритаётган "Элтузар" кичик корхонасида 50 миллион сўмлик банк кредити ва 20 миллион сўмлик корхонанинг ўз маблағи ҳисобидан 4 хилдаги сувли дисперция бўёғи ҳамда қурилишда ишлатиладиган қуруқ аралашма ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонада қисқа муддат ичида маҳаллий буюртмачиларга 105 миллион сўмликдан зиёд янги маҳсулот етказиб берилди.

(Pеклама ҳуқуқи асосида. Маҳсулот сертификатланган).

Электр таъминоти йўлида

"Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ Амударё туман электр таъминоти корхонаси тумандаги 998 та корхона-ташкилот ҳамда 23 минг 209 та аҳоли хонадонидан иборат абонентларига суткасига ўртача 34-37 млн. сўмлик электр энергияси етказиб бермоқда.

Янгиликни бўлишинг: