"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Овуллар обод бўлмоқда

Инсон зоти борки, хушманзара, обод элда, кўркам ҳовлиларда фаровон яшагиси келади. Мустақиллигимиз шарофати билан ўзлигимизга қайтганимиз бунингдек орзу-интилишларимизни янада бойитмоқда.

"Энг намунали оила”, "Энг яхши кўчабошчиси”, "Энг озода хонадон”, "Энгнамунали овул фуқаролар йиғини” каби кўрик-танловларнинг мунтазам ўтказилиб келинаётгани ҳам саражанжом-саришталикка, фаровонликка интилиб яшаётган кишиларнинг ҳаётини оммага тарғиб этиш, бу борадаги муваффақиятларни рағбатлантириш ва пировардида бунингдек эзгу амалларнинг оммалашувига, турмушимиз маданиятининг юксалишига эришишдир. Фуқаролар йиғинлари вакиллари билан бугунги суҳбатимиз мавзуси шу ҳақда:

Муродбой Собуров, Бобур номли овул фуқаролар йиғини раиси: - Озодалик, орасталик бизнинг халқимизнинг миллий қадриятларидандир. Чунки хонадони, кўчаси ораста, шинам кишининг кўнгли тоза бўлади. У ерда дунёга келган авлод ҳам бунингдек эзгу сифатларни қадрлаб улғаяди. Аввало ҳар бир киши ҳовлисини ихчам, қулай қуриши, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиб яшаши, атрофига мевали, манзарали дарахтлар, гуллар экиб хушманзара, кўркам маконга айлантириши оила аъзоларининг соғлом, бардам бўлишини таъминлаши хусусида йиғин масъул ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар билан етарлича тарғибот ишларини олиб бораяпмиз. Ҳудудимиздаги 685 та хонадонларнинг барчасида "Хонадонларни ўрганиш дафтари” юритилмоқда ва аниқланган муаммо ва камчиликлар тезда бартараф этилмоқда. Жорий йил кўкламида кенг миқёсда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Халқимиз турмуш фаровонлигига эришиш мақсадида томорқа ерлардан унумли фойдаланишига, уларнинг ерларидан юқори ҳосил олиши учун қулай шароитлар яратишга ҳаракат қилаяпмиз.

Шунингдек, ҳудудимиз аҳолисининг иш билан бандлигига эришиш, янги иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор берилаяпти. Шу йилнинг ўзида 5 нафар кишига тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдони ажратилди. 3 кишига имтиёзли кредит олиш учун тавсиянома берилди. "Фаол меҳнат” хусусий корхонаси кўптармоқли масъулияти чекланган жамиятига айлантирилди, аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

Амалга оширилаётган ишларимиз ҳудудимиз аҳолиси турмушининг фаровонлашувига муҳим замин яратмоқда.

Боғдагул Шукуруллаева, "Оқ олтин” овул фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси: – Йиғинимиз қошида ташкил этилган "Саломатлик” сектори аъзолари билан ҳудудимиз аҳолисининг тиббий маданиятини ошириш борасида кенг тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бораяпмиз. Чунки амалга оширилаётган жамики эзгу ишларимиз халқимизнинг соғ-саломат, бахтиёр яшаши учундир.

Шуниси қувончлики, бугунги кунда аҳолининг ўзи ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишга, чор-атрофни ободонлаштириб, кўкаламзор боғлар барпо этишга интилмоқда, ердан самарали фойдаланиш оила маъмурчилигини таъминлашини дилдан ҳис қилмоқда. Шу боисдан-да жорий йил кўкламида овулимизда кенг миқёсда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди, янги мевали, манзарали дарахтлар, гуллар кўчатлари ўтқазилди. Мавжуд дарахтларга шакл берилиб, оҳакланди.

Овулимизда мавжуд 5 та мактабда соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг аҳамияти, тиббий маданиятга оид давра суҳбатлари ўтказиб турибмиз. Бунда бизга тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар яқиндан ёрдам беришаяпти.

Шунингдек, хонадонларни ўрганиш жараёнида озодаликка, гигиена қоидаларига риоя қилишга доир берган тавсияларимиз ҳам яхши натижа бераяпти.

Аҳолимиз орасида фаровонликка интилиш, тадбиркорликнинг ривожланаётгани бизни жуда қувонтиради. Жорий йилнинг ўзида овулимизда "Моҳинур” оилавий тикувчилик корхонаси, аҳолига минерал ўғитсотиш шохобчаси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси, тўйхона, маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, озиқ-овқат дўкони ишга туширилди ва кўплаб овулёшлари доимий ишбилан банд бўлишди.

Хуллас, бугунги кунда овулимиз кундан-кунга обод бўлиб бормоқда.

Суҳбатдош: Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: