"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9528.49 -11.16
  • 1 EUR = 10319.3 -119.70
  • 1 RUB = 150.07 +1.23

Биз буюк юрт фарзандларимиз!

Ўзбекистон Pеспубликаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги олдидан "Камолот" ЁИҲ томонидан "Биз буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда учта: 3-сонли Амударё академик лицейида "Сиз севган қаҳрамонлар", туман маданият уйида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!", Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида "Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти" номли лойиҳалар амалга оширилди.

Лойиҳалар доирасида ўтказилган суҳбатлар, ижро этилган қўшиқ, рақс ва саҳна кўринишлари, ёшларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари йиғилганларда чуқур таассуротлар қолдирди.

Суратларда: Ёшлар фестивалидан лавҳалар акс эттирилган.

Янгиликни бўлишинг: