"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Мутахассислик сенинг келажагинг

2014-йил 10-май куни Нукус Давлат педагогика университети қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон республикаси кенгаши, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар кенгашининг ўрта махсус касб ҳунар таълими, Қорақалпоғистон Pеспубликаси халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 5-майдаги қўшма қарорига асосан мактаб битирувчиларининг касб танлашишига кўмаклашиш, уларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида тайёрланадиган мутахассисликлар билан яқиндан таништириш, таълим муассасалари орасида ўзаро замонавий ўқитиш системалари билан тажриба алмашишлари ва касб ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида "Мутахассислик сенинг келажагинг” мавзусидаги кўргазма ташкил қилинди.

Ушбу кўргазмада тумандаги мавжуд 9 та ўрта махсус таълим муассасалари  ўз мутахассисликлари ва йўналишлари билан тўлиқ иштирок қилишди.

Кўргазманинг очилиш маросими 2014 йил 10 май куни соат 1000 да бўлиб ўтди. Кўргазманинг очилиш маросимига "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Амударё туман прокуратураси ходимлари, Амударё тумани "Бандликка кўмаклашиш маркази” ходимлари, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати  Амударё туман кенгаши ходимлари, Амударё туман ХТМФМТТЭ бўлими ходимлари ва ХТМФМТТЭ бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари 8-9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Кўргазмада 74 та умумтаълим мактабларининг   8-9-синфларида таҳсил олаётган 3500 нафардан ортиқ ўқувчилар туманимизда фаолият юритаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей фаолияти билан танишдилар.

Кўргазмада касб ҳунар колллежлари ва академик лицей ўз таълим муассасаси турмуши, унда тайёрланадиган мутахассисликлар, йўналишлар тасвирланган баннерлар, ўқувчиларнинг замонавий билим ва касб эгаллашлари учун яратилган шароитлар, тўгараклар, марказлар, 9-синф битирувчиларига мўлжалланган буклетлар, таълим муассасасининг турли соҳалардаги эришган ютуқлари ҳақидаги кўргазмалари, видеороликлари билан қатнашишди. Айниқса енгил саноат, наққошлик, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, дизайн, нон ва макарон маҳсулотларини тайёрлаш бўйича махсус ускуна ва дастгоҳлар мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Бундан ташқари кўргазма давомида туманимизда жойлашган 8 та касб ҳунар коллежи ва 1 та академик лицей ўқитувчилари иштирокида "Замонавий таълим технологиялари” мавзусида семинар тренинглар ташкил қилинди. Семинар тренингда ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёш ва қизиқувчан ўқитувчилар ахборот коммуникация технологияларини дарс жараёнида қўллаш бўйича ўз билим ва тажрибаларини орттиришди.

Кўргазмада фаол иштирок этган, ўз павильонларини талаб даражасида ва чиройли безаган, тақдимотини юқори савияда ташкил этган касб-ҳунар коллежлари жамоалари "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгашининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

ҳматулла Матқурбонов

Янгиликни бўлишинг: