"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ОИЛА ВА САЛОМАТЛИК

Оилада эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч, садоқат, сабр-тоқат асосида ўрнатилиши репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

ОИЛА - репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзини шакллантирувчи жамиятнинг бир бўлаги бўлиб, миллий урф-одатларимиз асосида узоқ йиллар мобайнида қатъий шакллантирилган ва Ўзбекистон Pеспубликасининг Оила кодекси билан қонунлаштирилган, ўзининг авлоди, насли учун жисмоний, ахлоқий-маънавий ва ҳуқуқий масъулиятни ихтиёрий-мажбурий равишда ўз зиммасига олган жамиятимизнинг муҳим бўлагидир.

Мўътадил руҳий вазият соғлом оилани шакллантириш учун зарур шартлардан биридир. Оила барпо бўлган биринчи кунидан бошлаб, кундалик турмуши оила аъзолари соғлиги мустаҳкам бўлиши учун ҳаракат қилиш зарур. Бунинг учун:

- оила аъзолари соғлом турмуш тарзи хусусида тушунчага эга, билимдон ва малакали бўлишларига эришиш;

- профилактик тиббий кўрикдан мунтазам равишда ўтиб боришни кундалик кўникмаларга киритишга эришиш;

- кун тартибини тўғри ташкил қилиш;

- руҳий хотиржамликни таъминлаш ва сақлаш;

- оила раҳбари томонидан мунтазам равишда оила аъзоларининг дам олишларини таъминлаш;

- зарарли одатларнинг бўлмаслиги;

- тўғри овқатланишнинг 12 тамойилига риоя қилиш;

- жисмоний тарбия ва чиниқтирувчи машқларни оила аъзолари билан биргаликда мунтазам равишда олиб бориш;

- оила аъзоларида озодалик ва орасталик кўникмаларини шакллантириб, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур.

Оила аъзоларининг саломатлигини таъминлаш, уларнинг бахтли бўлиши, авлодлар иқтидори ва насл-насаби яхшиланиб боришида ҳар бир оилада юқоридаги ишларни ўз вақтида тўғри ташкил этилган тақдирдагина амалга ошади.

Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.

Жамиятнинг муқаддас маскани ҳисобланган оилада миллатнинг унутилмас қадриятлари - аҳиллик, тотувлик бўлиши лозим. Агар бу нарса бўлмаса, оилага путур етиб, унинг мажбуриятлари бузилади.

Оиланинг асосий вазифаси соғлом авлодни камол топтиришдан иборатдир. Ҳар бир миллат ва жамиятнинг энг қимматли хазинаси-соғлом, ахлоқий баркамол оиладир. Ҳозирги шароитда оилаларда умуминсоний ва миллий қадриятлар илдизига таянган холда, шарқона ахлоқий ва руҳий асослар такомиллашиб бормоқда. Соғлом ахлоқий муҳит муомала маданияти, ахлоқий тамойил чуқур илдиз отмаса, бундай оилада салбий оқибатларнинг қарор топиши муқаррар. Чунки ахлоқий асослар соғлом бўлмаса, умр дарахти синади ва ҳосил бермайди. Оила мустаҳкам пойдеворга қурилиб, унда шарқона ва жаҳон андозасига монанд ахлоқий ва маънавий қадриятлар қарор топса, соғлом авлодни вояга етказишда етакчи ўринни эгалласа, бундай оила остонасидан Ватан, миллат, инсон камолоти, соғлом авлод келажаги бошланади.

О.Ҳалимов,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди.

(Фото - http://uzssgzt.uz)

Янгиликни бўлишинг: