"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

ЁШЛАP – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОPИ

Бугунги кунда мамлакатимиз ёшларининг ҳар томонлама юксак салоҳиятли инсон бўлиб камол топиши йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу тизимли ислоҳотларнинг ижобий натижаси ва ёшларга оид давлат сиёсатининг самарасини бугунги кун ёшларининг жамиятда муносиб ўрин эгаллашга бўлган иштиёқи ва эришаётган ютуқларида кўришимиз мумкин.

Ёшлар креатив ғоялари, бетакрор лойиҳалари ва аниқ мақсадлари билан мамлакат тараққиётида, ислоҳотларда ташаббус кўрсатиб, ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Яъни, яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган, иқтидори ва истеъдодини амалда намоён этаётган ёшлар бугун сенатор, депутат, етук раҳбар, ишбилармон тадбиркордир.

Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоялари, қизиқишлари учун барча имкониятларни яратиш, ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш бугунги кундаги ёшларга оид давлат сиёсатининг энг устувор йўналишлари ҳисобланади.

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ҳаётида муносиб ўринга эга бўлишига кўмаклашиш каби вазифаларни амалга оширувчи янги ташкилот – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизи бўлган ёшларнинг янада жипслашиб, бирлашган ҳолда юрт равнақи, тараққиёти йўлида интилишларига хизмат қилмоқда.

Aйниқса, ҳозирги юрт бошига иш тушган, оғир синовли кунларда, банд бўлмаган ёшларни, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиб, қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият олиб боришлари учун ерлар ажратилмоқда, қолаверса, жамоатчилик асосида мавсумий ишларга жойлаштирилиб, шу орқали аҳоли ижтимоий ҳимоя қилинмоқда.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

М.Шерметов, туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш

ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: