"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

ТУМАН ҲОКИМИ С.ЙЎЛДОШЕВ ЖУPНАЛИСТЛАP БИЛАН УЧPАШДИ

Мамлакатимизда барча соҳаларни юксак тараққиёт босқичига кўтаришда ахборот соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга, матбуот ва оммавий ахборот воситалари соҳасида фаолият юритаётган журналист кадрларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, босма нашрлар, радио, телевидение, интернет сайтларининг оммавийлигига, ёритилаётган материаллар ва эфирга узатилаётган телекўрсатувлар, радио эшиттиришларнинг таъсирчанлигига эришиш мақсадида сўнгги уч йил давомида ўндан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, амалиётга жорий этилди. Айтиш жоизки, “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Президент Қарорига мувофиқ бу соҳада янги тизим яратилди.


Халқ билан давлат идоралари ва ташкилотлар раҳбарлари ўртасидаги узвий яқинликни таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятининг очиқлигига  эришиш мақсадида бутун мамлакатимиз бўйлаб, вазирликлар, идораларда ахборот хизматлари кўрсатиш замон талаблари даражасига кўтарилди. Яъни, туман ва шаҳар ҳокимликларида ахборот хизмати раҳбарлари штат бирликлари ташкил этилди. Туманимизда ҳам туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозими жорий этилиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айни кунда туманимизда мамлакат миқёсида ўзига хос нуфузга эга туман матбуоти шаклланган ва “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталари таҳририяти билан бирга Амударё телевидениеси, “Жайхун садоси” интернет радиоси, www amunews.uz веб-сайти фаолият олиб бормоқда. Туманимиз ҳаётига оид хабар ва лавҳаларни, ижтимоий аҳамиятга молик воқеа-ҳодисалар шарҳини тезкор, ўз вақтида ва сифатли равишда халқимизга етказиб беришда мазкур ахборот воситалари ижодкорларининг ҳиссаси катта. Айниқса, “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарини нашр қилинган куниёқ ўз обуначиларига етказиб бериш хизмати таҳририят томонидан амалга оширилиши, газета саҳифаларида ёритилган хабар ва лавҳаларнинг  www amunews.uz веб-сайтига тезкор жойлаштирилиши, «Амударё телевидениси»нинг эфир вақти давомийлиги 20 соатга етказилгани, қолаверса, телеканалнинг 2019 йил бошидан аналог тизимдан рақамли форматга ўтказилиши натижасида кўрсатувлар сифати яхшиланиб, эфир вақти ҳамда қамров ҳудуди анча кенгайди. Бугунги кунда Амударё телевидениеси кўрсатувлари ҳамда туман газетасининг интернет тармоғидаги саҳифаларида ёритилаётган материаллар билан МДҲ давлатлари фуқаролари ҳам танишаётгани жуда қувонарли.


27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокими Султонбой Йўлдашев туманда фаолият юритаётган журналистлар билан бўлган учрашувда бу ҳақда алоҳида эътироф этди. С.Йўлдашев туманни ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жиҳатдан ривожлантириш, барча соҳаларда амалга оширилаётган исолоҳотларни қўллаб-қувватлаш, халқимизни янги марралар сари руҳлантиришда матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг тутган ўрни ғоят муҳим эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, ҳозирги карантин қоидалари жорий этилган ўта масъулиятли бир шароитда журналистлар халқимиз билан бирдам бўлиб, тун-у кун тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бораётгани, коронавирус пандемиясига қарши курашда тўғри ва ҳаққоний сўзнинг қудрати халқимизнинг янада жипслик билан аҳилликда яшашига ва меҳнат қилишига кенг йўл очаётганини қайд этди.
Учрашувда фаол журналистларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: