"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

ЖУPНАЛИСТЛАP – ЗАМОН ҚАҲPАМОНЛАPИ

“Бошқаларни билмадим-у,

лекин менга журналистлар ёқади”.

Ш. М. Мирзиёев.

Ўзбекистонда ХV асрнинг ўрталарига келиб замонавий журналистикага асос солинди. Шундан буён кўпгина нашрлар пайдо бўлди ва халқ манфаати йўлида чоп этилди. Албатта, бунда миллий журналистикамизнинг атоқли намояндалари ўз жонини жабборга бериб ҳақиқат учун курашди. Улар орасида М. Беҳбудий, М.Абдурашидхонов, А.Авлоний, И.Обидий, У.Асадуллахўжаев ва шу сингари адиблар бор эди. Дастлабки газеталардан эса “Туркистон вилояти газети”, “ Туркестанский ведомости”, “Тараққий” ва бошқа газеталарни айтишимиз мумкин. Айнан “Тараққий” газетаси чоп этилган сана, яъни, 27 июнь Ўзбекистон Pеспубликaсининг Биринчи Президенти Фармонига биноан Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни деб эълон қилинган. Шу йили ўзбек матбуотининг тўнғич газетаси бўлмиш “Тараққий”нинг чоп этилганлигига 114 йил тўлди.

Замон ривожланган сари журналистикамиз ҳам ривож топди. Бугунги кунда пандемия даврида журналистлар “Замон қаҳрамонлари” дея эътироф этилмоқда. Албатта, тезкор хабар ва янгиликларга бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бораётгани хеч кимга сир эмас. Мана шу жиҳатдан блогер ва журналистлар тезкорлик билан иш фаолиятини олиб бормоқдалар. Бугун биз “Дунё ҳамжамиятида журналистларнинг ўрни қанчалик ортди?” деган савол билан соҳа вакиллари ва фуқароларга интернет тармоқлари орқали мурожаат этиб, суҳбатлашдик.

Ўрозбой АбдураҲмОнов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси:

Карантин даврида инсониятнинг бошига тушган умумий дард журналист ва блогерларнинг масъулиятини кучайтиради. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёлғон ва ваҳималарнинг камайишига ҳаракат қилиш керак, айниқса, матбуотнинг ёлғон ташишига йўл қўйиб бўлмайди. Хабар тезлиги ортгани сари ёлғонлар тезлиги ҳам ортади. Муаллифлар позитив позициядан кўпроқ таҳлилларга эътибор бергани маъқул. Сенсация қувмаслик керак. Одамларнинг руҳини кўтарадиган хабар ва таҳлилларга зарурат кучаймоқда.

Мухтор Худойқулов, ёзувчи, журналист:

Матбуот, яъни ОАВ ижтимоий ҳаётнинг барча томонларини ўзида акс эттиради, ундаги бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни ёритади, билади, таҳлил қилади ва жамият ҳаётига қайтадан таъсир кўрсатади. Коронавирус пандемияси пайтида ҳам матбуот ўз вазифасини бажармоқда. Кўпчилик журналистлар бу ҳодисани тушунтириш, унинг олдини олиш ва тезроқ ундан халос бўлиш йўлида ишлаб, ёзишди, кўрсатишди ва ҳк. Албатта, ҳар вақтдаги каби одамлар журналистларга қулоқ тутиб, ўқишмоқда, маълумот олишмоқда. Бу воқеани репортёрлар, информаторлар ёритиб боришмоқда, таҳлилчилар таҳлил қилишмоқда.

Лобар Тўраева, талаба:

Олдин халқ ахборотга ташна эди. Пандемия сабаб юзага келган карантин бу ташналикни икки карра оширди. Эрталаб ҳам янгилик, тушликда ва кечки пайт ҳам янгилик. Менимча карантин даврида журналистларнинг мавқеи шифокор ва ИИВ ходимлари билан бир хил даражага етди. Бу эса сифатли фаолият юритишга бўлган талабнинг икки ҳисса ошишига сабаб бўлди.

Мухтор Умбетов,

ҚДУ талабаси.

Янгиликни бўлишинг: