"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

ҚАЛАМИ ЎТКИP, СЎЗИ САЛМОҚЛИ ЖУPНАЛИСТ

Ҳар бир меҳнат жараёнига қадам қўйган инсоннинг касбни, мутахассисликни пухта эгаллашида, касбий малакаси ошиб, камол топишида ушбу жамоада унга устозлик қилган инсонларнинг хизмати беқиёсдир.

Амударё тумани матбуоти ривожига улкан ҳисса қўшган, Хонимжон Pажабова, Зебо Pажабова, Ойгул Pажабова, Pобия Йўлдошева, Зиёда Сададдинова, Pоза Орзибоева, Озода Худойберганова каби қалами ўткир журналистларнинг илк меҳнат фаолиятини бошлашларида йўл-йўриқлар, маслаҳатлар бериб, қўллаб-қувватлаган, устозлик қилганларнинг бири Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, “Шуҳрат” медали соҳиби Алламберган Жуманиёзовдир.

У бу масъулиятли касбда 45 йилдан бери меҳнат қилиб келади. Аввал “Амударё ҳақиқати” газетаси махсус мухбири, бўлим бошлиғи, масъул котиб, муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади. Кейинчалик 1992 йилда халқ депутатлари туман Кенгаши ижроия қўмитаси ташкилий бўлими мудири, туман ҳокимлиги ташкилий бўлими мудири вазифаларини адо этди. Оғир кечган бозор муносабатларига ўтиш даврларида, кўпгина даврий нашрлар ўз-ўзини маблағ билан таъминлай олмай, икки-уч ойда бир марта ёруғликка чиққан, ҳатто айримлари тугаб кетганида, 1995 йилдан муҳаррирлик фаолиятини бошлаб, 2011 йилнинг охиригача адо этди.

Устоз журналист бу йил табаррук 70 ёшини қаршилади. Лекин ҳамон сафда, севимли касбидан қўлини узгани йўқ.

Алламберган Жуманиёзовни умрининг 70 йиллик довони ва 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз.

Қалами ўткир, сўзи салмоқли отахон журналистга толмас куч-қувват, ижодий муваффақиятлар тилаймиз.

Севара ИСМОИЛОВА,

ҚДУ талабаси.

Янгиликни бўлишинг: