"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

ХАЛҚИМИЗНИНГ МАИШИЙ МУАММОЛАPИНИ ҲАЛ ЭТИШ - БУPЧИМИЗ

Туманимиз маркази – Манғит шаҳри маҳаллалари аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллалар ҳудудидаги хонадонларда ёнғин чиқишининг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон “Сув тармоқлари” МЧЖга қарашли Амударё туман “Сув тармоқлари” филиали мутахассислари ҳамда туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маҳаллалар ҳудудларидаги ишлаб чиқариш хусусий корхоналари, аҳоли хонадонларида, тандирхона ва молхоналарида ёнғин чиқиш хавфи юзага келганда “Сув тармоқлари” филиали тасарруфидаги ёнғинга қарши ер ости сув олгичлари, яъни гидрантларнинг доимий созлиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, филиал мутахассислари томонидан маҳаллалар ҳудудидаги ёнғинга қарши ер ости сув олгичларининг ҳолати тез-тез техник кўрикдан ўтказилиб турилади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи ер ости сув тармоқларининг  созлиги, мазкур сув тармоқларининг бир маромда ишлашини таъминлашга хизмат қилувчи қудуқлар тозалиги ҳамда шу ҳудудларга ўрнатилган жўмраклар техник талаблар даражасида бўлиши, аввало, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, санитария-гигиена қоидаларига муносиб даражадаги коммунал хизмат кўрсатилишини таъминлайди. Шу боис, филиалимиз томонидан ичимлик суви етказиб берувчи ер ости сув тармоқларининг доимий созлиги ҳам қатъий назорат қилиб борилишига эришилмоқда. Хусусан, Манғит шаҳри ҳудудидаги маҳаллаларда 205 та ёнғинга қарши ер ости сув олгичлари мавжуд. Шунингдек, сув қувурларидаги қудуқлар ва жўмраклар сони эса 300 тадан ортиқ.
Яқинда “Сув тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан мазкур ёнғинга қарши ер ости сув олгичлари, аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи сув қувурларидаги қудуқлар ва жўмракларнинг техник ҳолати кўрикдан ўтказилди.
Кўрик-назорат ишлари жараёнида Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ёнғин ўчириш гидрантининг носоз эканлиги аниқланди ва зарур таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди.
Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги ичимлик сув тармоқларига тегишли қудуқларга ўрнатилган жўмраклар ҳам талаблар даражасида эмаслиги маълум бўлди. Филиал мутахассислари томонидан мазкур ҳудуддаги ичимлик сув тармоқлари қудуқларига ўрнатилган жўмраклар бирма-бир кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.
Аҳолининг маиший муаммоларини ҳал этиш, айниқса, сув тармоқларининг ҳамиша соз ҳолатда бўлишини таъминлаш туман “Сув тармоқлари” филиали ишчи-хизматчиларининг доимий вазифасидир. Чунки халққа хизмат қилишнинг бу йўналишини замон талаблари даражасига кўтариш давр талаби, буни унутишга хаққимиз йўқ.

А.Pажапов, Қорақалпоғистон “Сув тармоқлари” МЧЖ

Амударё туман “Сув тармоқлари” филиали бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: